Translation is not possible.
Сиз видеода нимани кўряпсиз?
Бир чўпон қўлига бироз емиш кўтариб олиб, ёнидаги қўйни ўзига эргаштириб чопа бошлади, уларга орқадаги қўйлар ҳам эргашиб чопа бошлашди.
Чўпон алангаланиб ёнаётган гулхан атрофидан ўзи чиқиб кетди, лекин қўйлар бир-бирига эргашиб, гулханнинг қайноқ ҳавоси атрофида
нега югураётганини, қаерга бораётганини ўйламай,
аввалги қўй ортидан эргашиб кетишаверади.
Чунки уларга ақл берилмади.
Улар поданинг бошида турган қўйга мақсадсиз эргашадиган табиатда яратилган.
Бу ҳақида Аллоҳ Аъроф сурасининг 179-оятида шундай дейилган:
وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِّنَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ
Биз инсу жиндан жуда кўпини охиратда Аллоҳ ўз азобига лойиқ кимсаларни азоблайдиган жаҳаннам учун яратганмиз.
لَهُمْ قُلُوبٌ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا
Уларнинг қалблари бор-у, англамайдилар, савобни умид қилмайдилар, азобдан қўрқмайдилар.
وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا
Уларнинг кўзлари бор-у, Аллоҳнинг оятлари ва далил-ҳужжатларига боқмайдилар.
وَلَهُمْ آذَانٌ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَا
Уларнинг қулоқлари бор-у, Аллоҳнинг китобидаги оятларни эшитмайдилар ва улар ҳақида фикр юритмайдилар.
أُو۟لَـٰئِكَ كَٱلْأَنْعَـٰمِ
Улар худди чорва ҳайвонларига ўхшайди.
Чунки уларга ҳақиқат айтилса ҳам тушунмайдилар, кўзлари билан кўрсалар ҳам англамайдилар, қалблари билан ниманинг яхши, ниманинг ёмон эканини ажрата олмайдилар.
بَلْ هُمْ أَضَلُّ
Балким улар чорвадан ҳам адашганроқдир.
Чунки ҳайвонлар ўзларига фойдали ва зарарли нарсаларни танийди,
чўпонларига эргашади.
Одамлар эса – йўл кўрсатувчи ҳақиқатга эргашмай,
гумроҳликда янада чуқурроқ ботиб кетади.
أُو۟لَـٰئِكَ هُمُ ٱلْغَـٰفِلُونَ
Улар ғофиллардир.
Аллоҳга иймон келтириш ва итоат қилишдан бехабар кимсалардир.
Аллоҳ энг яхши мисол қилувчи!
Биз бандаларини энг яхши билувчи Зот эканини яна бир бор тан олмай иложингиз йўқ!
Атрофга боқинг!
Кўр-кўрона эргашиш, мақсади фақат емишгина бўлган ҳайвонлардек яшаш,
ўйламасдан омма ортидан жарликка қулаётганлар нақадар кўп!
Уларнинг кўзлари бор, лекин ҳақиқатга кўз юмдилар.
Ҳаққа чақирилса, қулоқларини беркитиб оладилар.
Қалблари келажак ҳаёт ҳақида мутлақо тафаккур қилмайди.
Уларни бор бўлгандан йўқ бўлганлари афзал эди!
Чунки вужудлари уларга қарши ҳужжат бўлиб турибди.
Агар умуман бўлмаганларида, улар учун ҳужжат ҳам бўлмас эди!
Эй ғафлат аҳли деб васф қилинган инсонлар!
Уйғонинг!
Сиз кимга эргашаётганингизни кўринг!
Унинг йўли охирида нима бор?!
Қўй, мол, эшшаклар каби ўтиб кетмайлик!
Ҳолбуки, уларнинг ҳолати сиздан яхшироқ!
• Қўй – гўшт, сут, юн бераяпти.
• Мол – гўшт, сут, қаймоқ бераяпти.
• Эшшак – юк ташийди.
Ҳар бири ўз вазифасини бажаряпти.
Сизчи?
Сиз қандай вазифани бажариш учун яратилгансиз?!
Ҳаётингизни
кўр-кўрона “тўдабошига” эргашиш билан эмас,
балки ақл билан,
илм билан,
Роббингизни таниб, Унинг Росулига эргашиш билан ўтказишга буюрилган эмасмидингиз?!
Нахотки қўл остимиздаги ҳайвонлардан ҳам паст ҳолда яшаб,
Аллоҳ берган қимматбаҳо ақлни бефойда нарсаларга сарфлаб,
фақат “қўрамизга” солинган емишни еб-ичиб, кавшаниб ётиб,
сўнг ўлиб кетсак…
Бу – нақадар аянчли ҳолат!
Кўзингизни очинг!
Қулоғингизга ҲАҚНИ каломини эшиттиринг!
Яхши ҳаётдаман деб ўйламанг!
Яхши ҳаёт – фақат Аллоҳ яхши деб айтган ҳаётдир.
Сиз ўз хаёлингизда дунё обод қилдим, деб ўйласангиз ҳам,
агар Аллоҳ буюрмаган иш бўлса, у сиздан қабул қилинмайди!
Сиз бу дунёга
динни излаб топиш ва ўзи билан динни олиб кетиш учун келдингиз.
Бошқа топган нарсаларингиз,
дунёга тегишли бўлганлари – ҳаммаси қолади!
Дунё сиздан уларни “юлиб” олади,
бермайди.
Дунёдан кетаётган киши – қуруқ қўл билан кетади!
Эртага қиёматда…
“Қани энди мен ҳайвонлар каби тупроқ бўлиб кетсам”,
деб орзу қилмаслик учун –
Бугун чорва ҳайвонларидан ибрат олинг!
Ўйнагани эмас, ўйланиб амал қилгани келгансиз!!!
@Turkiston_A
7 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group