Бахтли оила сари…
Эркак нега уйдан қочади?
Одатда эркак киши шовқин-суронли ва асабий муҳитдан қочади ва уйда қалби хотиржам, роҳатда, сокинликда бўлишини истайди. Ишдаги босим ва ҳаётдаги бир хилликдан дам олиш учун кўнгли роҳатни тусайди. Аммо уни уйдан қочирадиган талай сабаблар бор. Жумладан:
❗️1. Зерикиш.
Эркак уйдаги бир хилликдан қаттиқ зериккач, уйдан кетишни хоҳлаб қолади. Чунки эркаклар табиатан тез зерикади. Энди шу ўринда аёл қизиқарли ғоялар ўйлаб топиб, бир хилликни кетказиши ва романтик атмосфера яратиши керак бўлади. Масалан: очиқ ҳавода овқатланиш, сайрга чиқиш каби.
❗️2. Аёлнинг қайсарлиги.
Аёл ўта қайсар бўлса, албатта бу эркакка ёқмайди ва уйидан қочишига сабаб бўлади. Чунки эркак хафалик, қайсарлик ва умидсизлик муҳитидан узоқ бўлган, у билан шодон вақт ўтказадиган ва дўст каби бўладиган қувноқ аёлни яхши кўради.
Аёл қайсар бўлса, албатта эркак ундан узоқлашади. Ҳиссиётлардаги совуқлик ва кундалик араз-гиналар сабабли оилавий муносабатларга путур етади. Натижада, эр уйдан қочади.
Шу боис аёл нимадандир ташвишда бўлса ҳам доимо турмуш ўртоғининг олдида табассум қилиши ва очиқ юзли бўлиши талаб этилади.
❗️3. Талабларнинг кўплиги.
Аёл турмуш ўртоғидан баъзи эҳтиёжларни талаб қилиши табиий, бироқ бу ҳаддан ошса, эрнинг тоқати тоқ бўлади ва уйидан қочадиган бўлиб қолади. Бу ҳолатда аёл турмуш ўртоғига оғир бўлмаслиги учун талабларини енгиллатиши, оддийроқ эҳтиёжларини ўзи амалга оширишга ҳаракат қилиши керак бўлади.
❗️4. Дилдан суҳбат ва мулоқотнинг йўқлиги.
Жуфтлар орасида самимий мулоқот ва суҳбатнинг йўқлиги туфайли муносабатларда қандайдир таранглик бўлса, эр аёли билан яна бирор келишмовчилик чиқишидан чўчиб, уйдан қочишни афзал билади. Бу ўринда аёл сабрли ва ақлли бўлиши, аёллик табиатини ишга солиши, масалан, озроқ эркаланиб, турмуш ўртоғи билан муолоқот қилиш йўлини топабилиши керак.
❗️5. Болалар шовқини.
Албатта оталар болаларига меҳрибон бўлади. Лекин бунинг муқобилида болаларнинг шовқинига тоқат қилолмайдиган оталар ҳам бор. Шу нарса ҳам эрнинг уйдан қочишига бир сабабдир. Бу ўринда она болаларга танбеҳ бериб, оталари дам олаётганида шовқин қилмасликни эслатиб туриши керак бўлади.
📌Демак, ҳар бир рафиқа буларга бепарво бўлмаслиги, турмуш ўртоғини ёнида олиб қолиш учун ақлли ва зийрак бўлиши талаб этилади.
@Turkiston_A