Translation is not possible.

ОЛДИН ЗАРАРНИ ДАФ ҚИЛИНГ

Қосим ибн Муҳаммад роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

“Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўрашди:

-Сизга амали ҳам, гуноҳлари ҳам оз инсон ёқадими ёки амали ҳам, гуноҳлари ҳам кўп инсон ёқадими?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:

-Мен хавфсизликка ҳеч нарсани алмаштирмайман!”.

Ҳақиқий иймон ҳалол амални кўп қилишда эмас, ҳаромдан сақланишдадир.

Ҳаром бўлган бир дирҳамни тарк қилиш ҳалол минг дирҳам садақа қилгандан афзалдир.

Ҳақиқий тақво суннатларга кўп амал қилишда эмас, маъсиятлардан четланишдадир.

Зино қилмасдан, ғийбат қилмасдан, хиёнат қилмасдан хуфтонни ўқиб ухлашингиз зино қилиб, ғийбат қилиб, хиёнат қилиб кечаси билан намоз ўқиб чиққанингиздан афзалдир.

Аммо ҳаромни тарк қилсангиз ва унинг ёнида ҳалол ишларни ҳам қилсангиз иш тўғри ва мукаммал бўлади.

Кечаси қоим бўлсангиз ва унинг ёнида зинони, ғийбатни ва хиёнатни тарк қилсангиз иш тўғри ва мукаммал бўлади.

Пойдевор аслида мана шу. Мисоллар тушунтириш учун келтирилди!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group