ЯНГИ ЙИЛ
1. Янги йил олдида турибмиз. Шу муносабат ила шуни эслатиб ўтар эдимки, ўзаро алоқалар роҳат учун, ҳамдардлик учун, қўллаб-қувватлаш учун, суяш учун жорий қилинган. Ички хотиржамлигингизни сиздан тортиб оладиган кимсалар ва нарсалар сизга керак эмас. Дўстини ўзгартираверадиганлар сизга керак эмас. Бугун бу ерда, эртага бошқа ерда бўладиганлар сизга керак эмас. Ўзгаларга иккинчи имконият бўлишдан воз кечинг. Менюдаги иккинчи танлов бўлманг. Доимо сизни ҳаммадан олдинга қўядиганлар билан бирга бўлинг. Нафсий парчаланишнинг ўрни сизнинг ҳаётингиз эмас, руҳий шифохонадир!
2. Янги йил олдида турибмиз. Инсонлар билан алоқаларингизни тузатинг. Аразлаган яқинингиз, алоқани узган қариндошингиз, узоқлашган дўстингиз билан алоқани боғланг. Дунёйимиз уни аразлаш ва узоқлашиш билан ўтказишдан анча қисқадир. Дунёйимиз хусумат қилишга арзимайди. Кишиларнинг қалбини синдириб, сўнгра уларнинг жанозасида кўз ёши тўкишимиздан нима фойда?! Тирикликда унинг олдига бормадик. Шу муносабат билан шуни айтиб ўтаманки, бу банддаги нарсалар юқоридаги банддагиларга зид эмас. Биламизки, алоқалар уйга ўхшайди. Баъзисини таъмир қилиш керак, баъзисини эса бузиш!
3. Янги йил олдида турибмиз. Ёдингиздан чиқмасин, бу дин сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозонади. Масжидга бормасангиз кимдир бориб уни обод қилаверади. Қуръон тиловат қилмасангиз кимдир уни ўқийверади. Карвон Аллоҳ томон кетаверади. У фақатгина жаннат эшиги олдида тўхтайди. Карвонда бўлмасангиз зиён қилувчи фақат сиз бўласиз!
4. Янги йил олдида турибмиз. Ёдингиздан чиқмасин, ҳақ билан ботил ўртасидаги жанг токи Исрофил алайҳис салом Сурни чалгунича давом этади. Ботил қанчалар кучли бўлмасин барибир мағлуб бўлади. Ҳақ қанчалар заиф кўринмасин барибир ғолиб бўлади. Ўрнингизни аниқлаб олинг. Энг аҳмоқ инсон дунё учун охиратини сотган инсондир. Бундан ҳам аҳмоқроқ инсон бировнинг дунёси учун охиратини сотган инсондир!
5. Янги йил бошида турибмиз. Аллоҳ билан алоқангизни тузатинг. Агар воз кеча олмаётган гуноҳингиз бўлса билинг, ҳаммамиз гуноҳкормиз. Тавбани бошлаш имкони бу!
6. Янги йил олдида турибмиз. Қуръондан кундалик вазифа қилиб олинг. Уни тарк қилмасликка ҳаракат қилинг. Зикрлардан вирдларингиз бўлсин. Қанчалар банд бўлманг, уни тарк қилманг!
7. Янги йил олдида турибмиз. Яширин амалингиз бўлсин. Озгина садақами, бир бурда нонми, беморга олиб берадиган бир қути дори бўлсада ҳеч ким билмайдиган, фақат Аллоҳ биладиган хайр ишингиз бўлсин. Йил бўйи зуҳо намозни тарк қилманг. Таҳажжудга ҳаракат қилишга қасд қилинг. Буни ҳатто хотинингиз сезмасин!
8. Янги йил олдида турибмиз. Нимадир фойдали иш қилинг. Фойдали китоб ўқишми, манфаатли кўрсатув томоша қилишми, илмий давраларда иштирок қилишми, ижтимоий лойиҳаларга қўшилишми ва ҳоказо…!
9. Янги йил олдида турибмиз. Билингки, кўпчилик муносиб инсонни кутади. Аммо озчилик ўша муносиб инсон бўлишга ҳаракат қилади. Кўпчилик ўрим-йиғим мавсумини яхши кўради. Аммо ер ҳайдашни, уруғ экишни, суғоришни, ўғит беришни яхши кўрадиганлар оз. Бир жойда ўтириб орзу қиладиганлардан бўлиб қолманг!
10. Янги йил олдида турибмиз. Ўтган йили вафот қилганларнинг бари ўлишини билмаган эди. Улар ўлимни ўзларидан узоқда деб ўйлашган эди. Намозни худди охирги намозни ўқиётган инсон каби ўқишга амр қилинганимиздек, янги йилни ҳам худди охирги йилни яшаётгандек эҳтиёт бўлиб яшашга уринишмиз керак!
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.