Translation is not possible.

ҒАЙРАТ

Ибн Аби Шайба роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Зуҳд” номли китобида келтиради:

“Абу Салама розияллоҳу анҳу айтади:

“Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳафсаласиз инсонлар эмас эди!”.

Улар мажлисларида шеърлар ўқишар эди, жоҳилиятдаги ишларини эслашар эди.

Агар уларнинг динига боғлиқ томонига кимдир тажовуз қилмоқчи бўлса ғайратдан уларнинг кўзи худди мажнуннинг кўзлари сингари бақрайиб қолар эди…

Иш агар дунёга боғлиқ бўлса бағрикенг бўлаверинг. Ҳазиллашинг, кулишинг, шеърхонлик қилинг, жозибадор суҳбатлар қилинг, сайрга чиқинг, ошхонага боринг, бозорга боринг. Ҳаёт мубоҳлар билан жуда ҳам жозибали…

Аммо иш динга боғлиқ бўлганида тош каби қаттиқ бўлинг, метин каби бақувват бўлинг. Гарчи кишиларга ёқмасада, динингиздан бироз бўлсада чекинманг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group