Translation is not possible.

Эслатма

📖 Қалб қаттиқлиги Аллоҳнинг зикри билан эрийди...

عن حذيفة بن قتادة قال:

أعظم المصائب قساوة القلب.

[سير أعلام النبلاء 284/9]

📜 Ҳузайфа ибн Қатода: “Мусибатларнинг энг каттаси қалби қаттиқликдир”, деди.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

قال مكحول:

أرقُّ الناس قلوباً، أقلهم ذنوباً.

[الزهد للامام أحمد 463]

📜 Макҳул: “Инсонларнинг энг қалби юмшоқ, мулойимлари гуноҳлари камроқларидир”, деди.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

قال ابن القيم:

في القلب قسوة لا يذيبها إلا ذكر الله تعالى، فينبغي للعبد أن يداوي قسوة قلبه بذكر الله تعالى.

[الوابل الصيب ص71]

📜Ибн Қоййим: “Қалб қаттиқлиги Аллоҳ таолонинг зикри билангина эрийди. Банда қалб қаттиқлигини Аллоҳ таолонинг зикр билан даволаши, муолажа қилиши керак”, дедилар.

“Вабилис соййиб” асаридан.

قال مالك بن دينار:

إذا رأيتَ قساوة في قلبك، ووهناً في بدنك، وحرماناً في رزقك، فاعلم أنك تكلمتَ فيما لا يعنيك.

[فيض القدير 369/1]

📜Малик ибн Динор: “Қалбингда қаттиқликни, жисмингда заифликни, ризқингда маҳрумликни кўрсанг, билгинки, сенга тааллуқли бўлмаган нарсани сўзлабсан”, дедилар.

“Файзул қодир”дан.

arabicuz arabicuz

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group