Translation is not possible.

Қози Иёз деди: “Билгинки, ким бирон нарсани яхши кўрса, ўшани лозим тутади, унга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда, у муҳаббатида ростгўй эмас, балки сохтакорлик қилган бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатида содиқ бўлган кишида, аввало қуйидаги аломатлар кўринган бўлади.

Яъни, у инсоннинг муҳаббати У зотга иқтидо қилишида, суннатини истеъмол қилиши, фойдаланишида, сўзи ва феълига эргашишида, амрларига юриши ва қайтарганидан қайтишда, енгиллигида ҳам, қийинчилик, машаққатида ҳам одоблари билан одобланишида, ғайратли бўлганида ҳам,нафси ёқтирмаганида ҳам У зотга эргашиши билан намоён бўлади.

Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятига ҳам гувоҳлик беради:

“Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Оли Имрон сураси, 31 – оят.

arabicuz arabicuz

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group