Translation is not possible.

ОНЛАЙН ҚИМОРДАН ЎЛАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Ўтган ҳафта пайшанба куни ишдан қайтаётганимизда, бир Япон: \"Уйга қайтишда поездда эҳтиёт бўлинглар. Бугун онлайн ўйиндан ютқазганлар ўзини поезднинг тагига ташлайдиган кун\" деб биз билан хайрлашди.

Бу гапни жуда кўп Япондан эшитганман. Бу гап шунчалик оммалашганки, худди бизда \"Шанба куни талабалар уйларига қайтишади. Йўллар тирбанд бўлади\" дегандек оддий гап. Ўзини ўлдирадиганлар куни деб ҳазиллашиб ҳам гапиришади.

Яқинда бир метро ҳодимидан шу гап ҳақида сўраб кўрдим. Ҳақиқатда, пайшанба-жума кунлари шунақа қиморвозлар ўзини ўлдиришлари бор гап. Шу кунлари биз эҳтиёткорроқ бўламиз деди.

Ҳозир бизда авж олган, айрим пасткаш блоггерлар реклама қилаётган, ҳаттоки қонунийлаштирамиз дейилаётган \"Бир нарса х бет\", \"Ўйна бой бўл\" дейилаётган спорт ўйинларига пул тикиб ўйналадиган қимор, ЯПОНИЯДА ҚОНУНИЙ ТАЪҚИҚЛАНГАН. Анави ўзини ўлдираётганлари олтинга пул тик, нефтга пул тик деган иқтисодий билим талаб қиладиган \"Замонавий вариянт\" даги ўйинлар. Мен спорт турларига ҳам, унақа замонавийларига ҳам қаршиман! Қиморми, қимормасми, ҳалолми, ҳалолмасми демасдан ҳаммасидан воз кечинг! Осон пул катта холангизнинг уйида ҳам бўлмайди. ЯПОНИЯДАГИ ИҚТИСОДЧИЛАР, МУТАХАСИСЛАРНИНГ ФИКРЛАРИНИ ЎРГАНИБ ЧИҚДИМ. БИРОРТАСИ ШУНАҚА ИПИРИСҚИ ЎЙИНЛАРНИ ОҚЛАБ ЧИҚИШМАБДИ!

Қимор, йўқ нарсага пул тикиш, осон жойдан пул топиш деган нарсалар ҳар қайси миллатда, ҳар қайси давлатда, ҳар қайси жамиятда одамларни хонавайрон қилиш устига қурилади. Миллиондан бир фоиз ютиш имконияти бор сароб нарсага ишонманг! Японияга ўхшаган иқтисодий қудратли, иқтисодий билим даражаси баланд мамлакатларда одамларни хонавайрон қилаябдими, бизга ўхшаган камбағал давлатларда бундан минг чандон оғриқли асоратлар қолдиради.

Хурматли ёшлар, укалар, дўстлар. \"Осон пул келиб қолади\", \" Бой бўлиб кетаман\", \"Фалон бўлади, фустон бўлади\" деган нарсаларга ишонманг. Бутун бир келажагингиз, оилангиз, умрингиз ҳазон бўлиб кетади. Шу пайтгача ОНЛАЙН қиморлар, ўйинлар орқали бирорта бири-икки бўлган одамни учратмадим. Лекин, ютқазиб хор бўлган, ўз жонига қасд қилган шўрпешоналарни мингдан ортиқ эшитдик, кўрдик.

Буёқда 1% ютиш имкониятинг турибди. Нариги тарафда 99% Ота-онангни сиқилтириб ўлдириш, хотинингни бировларга ташлаб кетиш, болаларингни оч қолдириш, келажагингни бир деганда барбод қилиш ва умрингни хазон қилиш турибди. Шунда ҳам шу йўлни танласанг, одам эмас экансан!

Биз, қиморни харомлиги, оқибати ёмонлигидан огоҳлантирилганларданмиз. Миянгизни ишлатинг!

Хурмат билан, БИЗ ҚИМОРГА ҚАРШИМИЗ партияси лидери, Баҳодир Ниппоний) ва партия секретари Мубашшир Аҳмад).

© Bahodir Iskandarov

MubashshirAhmad

Send as a message
Share on my page
Share in the group