ҚИЁМАТДА ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР БИРИНИ КЎРАДИМИ?
❓246-САВОЛ: Қиёматда опа-сингиллар бир-бирини кўрмайди деган гап эшитдим. Шу гап ростми? Буни ҳеч ким билмайдику, бунга ишонсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Охиратдаги ҳолатларни ҳеч ким ўзича билиб ололмайди, чунки у ғайб оламига тегишли илмдир. Лекин Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган бўлса, унга имон келтириб, айтилганидек бўлишига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам тўғрини қўйиб, нотўғри гапга ишониш гуноҳкорликка сабаб бўлади.
Қиёмат куни бир оила аъзолари, хусусан опа-сингиллар бир-бирларини кўрмайдилар деган гап нотўғри. Чунки бир нечта оят карима ва ҳадиси шарифларда улар ўзаро учрашишларига далил ва ишоралар бор.
Охиратда яқин қариндошларнинг кўришиши икки ҳолатда бўлади. Биринчиси – ҳали одамларнинг жаннат ёки дўзахга кириши маълум бўлмасдан ва ҳисоб-китоб бошланмасдан аввал. Иккинчиси – ҳисоб китобдан кейинги, агар нажот топишса, жаннатдаги учрашув.
Қиёматдаги ҳолат биз тасаввур қилганимизданда даҳшатли бўлганидан, ҳамма ўзини ҳолидан ташвишда бўлади, у ерда бировни ўйлашга мажол бўлмайди. Бунинг устига оила аъзолари, яқин қариндошлар ўзаро ҳақларини талаб қилиб қолишидан қўрқиб, бир-бирларидан қочадилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ
яъни: “Бас, қачонки, (қулоқларни) кар қилувчи (чинқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда), ўша куни киши ўз биродаридан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 33-37-оятлари).
Ҳатто Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, одамлар ялангоёқ, ялонғоч тириладилар, лекин Қиёматнинг даҳшатидан бир-бирларига қараш хаёлларига ҳам келмайди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Жаннат Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати бўлиб, унда банданинг хаёлидан ўтмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар ва хурсандчиликлар бор. Ҳисоб-китоб тугагач, нажот топган кишилар, албатта, яқинларини излаб қолади. Жаннатда ота-она, фарзанд ва яқинлар билан бирга бўлиш ҳам катта хурсандчилик, кўз қувончи ҳисобланади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ
яъни: “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21-оят).
Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Бу оятнинг тафсирида баъзи муфассирлар: “Бу оятнинг маъноси - имон келтирган зотларга фарзандлари имон билан эргашса, агарчи амалда оталарига ета олмаган бўлсалар ҳам, жаннатда фарзандларини уларга мартабада етказдик (қўшиб қўйдик). Бу иш оталарининг ҳурматидан бўлади ва бу сабабли оталарнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди” – деганлар” (“Тафсири Табарий” китоби).
Мўътабар тафсир китобларда, балоғат ёшига етмасдан вафот этган болаларни жаннатда ота-оналари билан бирга бўлиши зикр қилинган.
Демак, жаннатда ота-оналар, фарзандлар ва яқинлар бирга бўлиш учун дунёда улар бир-бирларига ҳақ йўлда ёрдамчи бўлишлари, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, туришлари лозимдир. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво маркази. fatvouz
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.