Translation is not possible.
МЕНГА ОМОНАТ БЕРГАН!
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу исломга киришидан олдин бўлган бир воқеани айтиб беради:
"Ҳали балоғатга етмаган ёш бола эдим. Уқба ибн Аби Муъайтнинг қўйларини боқар эдим. Менинг олдимга Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр келишди ва дейишди:
- Ҳой бола! Бизга сут бер!
Мен дедим:
- Майли, аммо бу қўйлар менга омонатда!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Унда бизнинг олдимизга ҳали қўчқор сакрамаган ёш қўйни келтир!
Мен бир кичкина қўйни келтирдим. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуо ўқиб унинг елинини силай бошладилар. Унинг елини катталашди. Сўнгра уни соғиб ичдилар ва сутдан Абу Бакрга ҳам бердилар. Сўнгра қўйчанинг елинига қараб: "Қайт!", дедилар. Елин аввалги ҳолига қайтди. Мен Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан: "Буни менга ҳам ўргатинг!", дея сўрадим. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга: "Сен ўргатилган боласан!", дедилар!".
 
Эътибор берсангиз ўша пайтда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу жоҳилиятда бўлган. Аммо омонатга хиёнат қилишга рози бўлмаган.
Кишида баъзи ахлоқнинг бўлиши учун дин бўлиши шарт эмас. Зеро баъзи хулқлар асл фитратда бўлади. Аммо дин у томон даъват қилмаган бирорта ҳам яхши ахлоқ йўқ!
Шунинг учун ғайримусулмон инсоннинг гўзал хулқда эканлигини кўрсангиз ажабланманг. Аммо мусулмоннинг ахлоқсиз эканлигини кўриб ҳар қанча ажаблансангиз бўлаверади!
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group