Translation is not possible.

#мулоҳаза

\"Албатта Аллоҳ ӯзи хохлаган бандаларинигина хидоят қилур\".

Кеча шу оят хақида ӯйлаб қолдим. Макка мушриклари Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни оғзидан исломни эшитиб, кӯриб туриб ҳам иймон келтира олмади. Лекин хозирги кунда Аллоҳ хидоят қилган дахрийлар эса умматнинг қӯлида иймон келтирмоқдалар. (Аллоҳни изни билан албатта) Қанчадан - қанча дахрий олимлар борки, Аллоҳнинг мӯжизаларини кӯриб иймон келтираётган бӯлса. Исломда туриб, қанчадан - қанча адашган тоифалар куфрга кетиб қолмоқдалар.

Мен бир замонлар фесбокда \"дин ва дунё\" деган атеистлар ҳам мавжуд бӯлган группада бор эдим. У ерди исми исломий бӯлган атеситлар бор эди. Бу дегани уларнинг ота оналари мусулмон бӯлган. Ота - оналар дунё қувиб, ризқи билан овора бӯлган бир пайтда, фарзандларини атеизм ухлатиб кетган.

Бекорга ислом аёлларни уйда ӯтиришга буюрмайди. Ислом фитрат динидир. Агар оналаримиз рӯзғордан кӯра кӯпроқ динларида маъсулиятни хис қилганларида эди, балким: Абдуллох, Умар исмли атеистлар бӯлмаган бӯлар эди. Ислом динини онгли равишда қабул қилган хеч ким, бу диндан юз ӯгира олмайди. Балким унга муҳаббат қӯйиб, жонини тикишга тайёр бӯлади.

Бугунги кунда ислом билан мусулмонларнинг орасида котта фарқи борлигининг сабаби эса, мусулмонлар эътиқодларини танимаслиги натижасида, эътиқодидан йироқ яшаётганлигидир. Эътиқодини танимаслиги натижасида ӯзлигини йӯқотган уммат, ғанимларига тақлид қилиб яшамоқдалар. Бу эса ислом умматининг энг котта мағлубиятларидан биридир! Чунки доим мағлублар, ғолибларга тақлид қилиб яшаганлар.

Хеч Аллоҳни яраткан махлуқотлари хақида тафаккур қилиб кӯрганмисиз?

Нега биз хеч қачон қӯлимиз елкамизга эмас, қорнимизга уланган бӯлиши керак дея шикоят қилмаганмиз?, нега биз бошқа жонворлар каби эмаклаб эмас, икки оёқлаб юришимиз хақида шикоят қилмаганмиз? Чунки барчасини коинотдаги сайёраларни бир бирига уруштириб юбормаётган зот тартибга солган.

Атеистлар бизни ота - оналаримиз яратган дер экан. Нега унда Ғарбда абортлар сони, бошқа давлатларга қараганда энг юқори кӯрсаткични кӯрсатади? Ахир фарзанд керакмас бӯлса яратмай қӯявермайдими? Етимхоналари кӯплиги бӯйча Европа давлатлари илғордир. Наркотикни кӯп истеъмол қилиш натижасида уларда ногирон туғулаётган фарзандлар сони ҳам юқори кӯрсаткичда. Агар чиндан ҳам ота - оналари яратса, нега фарзандига зулм қилиб ногирон яратади? Атеистларни ақли шу оддий нарсаларга ҳам етмаганлиги сабаб Аллоҳни таний олмайдилар. Чунки ислом ақл ва тафаккур динидир! Аллоҳ бизни қуръонда, Аллоҳни яратган махлуқотларига қараб ақл юритишга буюради.

Яратган бор экан, унинг қонун қоидалари ҳам бӯлиши керак албатта.  Айтайлик оддий бир кичкинагина давлат, ёки шахарларнинг ҳам ӯз қонун қоидалари бор. Интизомсиз давлат таназзулга юз тутади. Хатто хайвонлар ҳам Аллоҳ уларга белгилаб берган қонунлари асосида яшайдилар. Мисол учун бӯриларни олсак: улар тӯда бӯлиб ов қиладилар ва бошқа хайвонлардан қолган қӯлансаларга қарамайдилар яъни емайдилар. Пингивинлар эса ӯз оиласини овозларига кӯра ажратадилар. Худдики инсонларнинг бармоқ излари бир - бириникига тӯғри келмагани каби.

Уларда ҳам бир пингвиннинг овози, иккинчи пингвинда такрорланмайди. Нега йиртқичлар оч қолса ҳам ӯтлаб кетмайди? Нега ӯтхӯрлар бирор маротаба бӯлса ҳам гӯшт емайди? Чунки яратган зот уларга ӯз қоидаларини белгилаб бергандир. Ҳатто чумолиларга тартиб қоидаларни белгилаб берган зот, ақлли мавжудот бӯлган инсонларни ӯз холига ташлаб қӯярмиди?.

Фатхия Туркистоний

T.me/fathiya_turkistoniy

Send as a message
Share on my page
Share in the group