Translation is not possible.

Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.

Қизлари: \"Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман\", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: \"Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми\", дедилар.

Хазинабон: \"Нега, ё амирал-муъминийн\", деди.

Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.

Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.

Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: \"Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг\", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: \"Отажон, нима бўлди\", деб сўрашди.

Умар дедилар: \"Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради\". Шунда болалари: \"Сабр қиламиз, отажон\", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...

MubashshirAhmad

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group