ЎРНИНИ ТЎЛДИРАДИ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг \"Муснад\"ида Абу Қатода ва Абуд Даҳмоъ розияллоҳу анҳумодан ҳадис келтиради. Улар айтишади:
\"Саҳро аҳлидан бўлган бир кишининг олдига келдик. У шундай деди:
\"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг қўлимдан тутиб Аллоҳ у зотга ўргатган нарсалардан ўргата бошладилар. У зотдан қуйидаги нарсани ёдлаб олдим:
\"Нима нарсани Аллоҳдан қўрқиб тарк қилсангиз Аллоҳ унинг ўрнини ундан яхшироғи билан тўлдиради!\".
Демак, нима нарсани Аллоҳ учун тарк қилсангиз Аллоҳ унинг ўрнини ундан кўра яхшироғи билан ҳалол ҳолида тўлдиради.
Аллоҳ учун ҳаром шаҳватни тарк қилсангиз Аллоҳ халол ва лаззатлироғи билан унинг ўрнини тўлдиради.
Аллоҳ учун ҳаром молни тарк қилсангиз Аллоҳ унинг ўрнини ҳалол ва ундан яхшироғи билан албатта тўлдиради.
Ҳаром интиқомни Аллоҳ учун тарк қилсангиз Аллоҳ унинг ўрнини ҳалол иззат ва қувват билан тўлдиради.
Аллоҳга синаб кўриш учун муомала қилманг. Унга ишонч ила муомала қилинг.
Аллоҳ берадиган эвазга ишонган ҳолда ҳаромни Аллоҳ учун тарк қилинг. Ҳеч шубҳасиз унинг ўрнини Аллоҳ ундан яхшиси билан тўлдиради. Бу Пайғамбари тилидан Аллоҳнинг ваъдасидир.
Аллоҳдан вафолироқ ҳеч ким йўқ!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov