Translation is not possible.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ёнида фаришта тонг оттиради. Туннинг бирон соатида уйғонмасдан ухласада, фаришта унинг ҳақига: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди”, дедилар.

Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Ижлий раҳимаҳуллоҳ: “Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади”, деди.  

“Фатҳул Борий”дан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group