Америкалик профессорнинг мусулмон талабаларга сабоғи
(бўлган воқеа асосида)
Америкалик профессор узоқ маърузадан сўнг нарсаларини йиғди ва кутилмаганда залнинг бурчагида ўтирган бир қанча мусулмон талабалар томон келди. У талабаларнинг ёнига ўтирди ва хотиржам оҳангда сўз бошлади:
\"Ҳозир сизга айтмоқчи бўлган нарсам учун сизни қораламоқчи эмасман. Фақат саволларимга жавоб топмоқчиман. Йигирма йил ёки ундан кўпроқ вақт аввал бизда бир қанча мусулмон талабалар ўқир эди.
Мен маъруза қилаётганимда улардан бири қўл кўтариб, намоз ўқишга ишора қиларди. Кейин барча мусулмон талабалар залнинг охирига ўтиб бирга ибодат қилишарди. Улар буни деярли барча маърузаларда қилишарди. Ҳеч ким уларни тўхтатишга журъат эта олмасди. Аксинча ҳамма қўллаб, уларга имконият берарди.
Хўш, энди нима ўзгарди?
Нега мен ҳеч сизни ибодат қилаётганингизни кўрмайман?
Мен маърузамни бошлайман ва тугатаман ҳам. Ҳеч бирингиз қўл кўтармайсиз. Рухсат ҳам сўрамайсиз...
Сизлар мусулмон эмасмисизлар?
Сиз улардан фарқлимисиз ёки?
Кейин яна бир гап...
Кўпинча талаба қизлар рўмоли эътиборимни тортади. Кеча улардан бири ҳижобини тартиблаётганда унда халқаро бренднинг ёрлиғини кўриб қолдим...
Сизнинг аёлларингиз халқаро брендлар ҳижобларини кўз-кўз қилишадими?
Сиздан олдингилар, аёллар рўмолни кенг қилиб ҳаё учун кийишади дейишган эди.
Сизларда эса, бу қуруқ даъвога ўхшайди. Худди ким ўзарга мақтаниш учун ўраётганга ўхшайсизлар.
Ёки нималардир ўзгардими?
Ёки сизлар бошқачамисизлар?
Мен бу гаплар билан ҳеч нарсани назарда тутмаяпман.
Илтимос, нима бўлаётгани ҳақида менга хабар беринг.
Билишни истайман.
Бошим қотиб қолди...
Залдаги барча талабаларнинг нигоҳлари ерга қаради. Ҳеч ким лом-мим дея олмади.
Профессор зални тарк этди.
Чет давлатларда таълим олган яхши, аммо ўз йўлимизни унутиш эвазига эмас. Биз Қуръонимизга амал қилмай, Уни ғариб қилиб қўйганимиз учун, бугун шу ҳолатдамиз.
Арзон бўлиб кетдик...
🍃 Самимият соғинганлар
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.