Росул алайҳиссалом бир дарахтни хассалари билан силкитдиларда, ундан тўкилаётган баргларни саҳобаларга кўрсатиб:
🍁Дарахтни силкитиш барглари тўкилишига сабаб бўлганидай
🍁Шундай сўзлар борки, улар инсоннинг гуноҳларини ҳудди дарахтнинг қуриган баргларини тўккандай тўкиб юборади.
🌹Субҳананаллоҳ~Аллоҳ покдир
🌹 Алҳамдулиллаҳ ~Аллоҳга ҳамдлар бўлсин
🌹Ла илаҳа иллаллоҳ~Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ
🌹Аллоҳу Акбар ~Аллоҳ Буюкдир.
🔺Ўрганинг~ўргатиб қўйинг, Қиёматгача ортингиздан ажрлар бориб турсин.
🔴 Баъзилар айтмоқда:
Ээҳ шу арабларданам кўнгил қолди, фасод қилишда ажамданам ўтиб кетишди, шулардан дин олинадими энди, дейди
Биродар ҳар миллатнинг
🔺Солиҳи бор~фосиқи бор.
Ҳалол яшовчиси бор~ҳаром яшовчиси бор
Ҳар давлатнинг Мўъмини бор, Кофири бор.
Ҳар шаҳарнинг Жаннати бор, Дўзахи бор.
Ҳар жойнин Поклари бор~ Нопоки бор
Ҳар ерни Малоикаси бор~ Шайтони бор.
Ҳар заминни инсофлиги бор~ виждонсизи бор.
Ҳар бир боғни Товуси бор~Тўнғизи бор.
Ҳар бир ерни Тақволиги бор,
Золими бор.
Росул алайҳиссаломдай Жаннати инсон ёнида
Абу Лаҳабдай Дўзахи ҳам бирга бўлган.
Абу Бакрдай Содиқ билан
Абдуллоҳ ибн Салулдай мунофиқ ҳам бир замону маконда турган.
Инсонлардан баъзилари худди пашшани табиатига ўхшайди.
Атроф тўла хушбўйликлар туриб, ахлат топиб титади.
Шунча Жаннатга чақирувчилар туриб,
Афсус~
Дўзахга чақирувчиларнинг кир ҳаётини титади.
Бошингизни бироз ишлатинг.
Боқъи қабристонида
Усмондай Малоикалар ҳаё қилган Жаннат билан башоратланган Зот ётибди.
Фикр қилинг‼️
Ўша жойда Абдуллоҳ ибн Салул ~Дўзах билан башоратланиб ётибди.
Уларни бир қабристонда бирга бўлиши,
бирини Жаннат роҳатларида,
Иккинчисини Жаҳаннам оташида ётишдан тўса олмади.
Демак ҳар бир инсон~
ўз қилмишидан жавоб беради‼️
🪰Ахлатга қўнган пашшадай \"пастларда\" юрмай,
🕊Оқ кабутар мисолида баландларда яхшилик улашиб парвоз қилинг.
Сизни кўрган ҳам,
тинглаган ҳам,
сиз билан бирга яшаётганлар ҳам роҳатда яшасин.
Росулуллоҳ мунофиқни Дўзахга киришини аниқ билсаларда,
ҳеч кимга ошкор қилмадилар, ёмонликка ёмонлик қайтармадилар.
Ажратиб олиш~
Ажралиб олиш ҳар кимни динига ҳавола.
Ўзингиздан, амалингиздан, ахлоқингиздан сўраласиз‼️
Ўзингизни тўғрилаб тақво йўлида солиҳ амалларингизни кўпайтириб,тилингизни фақат яхшиликларга ишлатиб, имонда мустаҳкам яшаб ўтинг ‼️
Ер устидаги қилмишларга -
Ер тагида жавоб беришингизни унутмай ўтсангиз -
Ин ша Аллоҳ адашмай кетасиз...
Куну- тунингиз истиғфор, саловот, тасбеҳларда ўтишига Аллоҳ ёрдам берсин.