Бугун оёғимиз тагидаги ер қимирласа титраб қоламиз.
Ер силкиниши қулатган харобалар тагида қолиб ўлишдан ҳар биримиз қўрқамиз.
Ҳаттоки билаги куч ғайратга тўлган эркакларни ҳам дахшатга тушурувчи ер силкинишига бир кун албатта гувоҳ бўласиз.
Фақат у куни оёқларингиз тагидаги эмас
устингиздаги ер ёрилиб қабрларингиздан шошиб чиқасиз.
Сизларни бир жойга яна жамлаш бизга жуда осондир,- деди Аллоҳ.
Оятда:
Улар Аллоҳ, унинг дини ва Росули ҳақида нима деяётганларини биламиз.
Уларнинг сўзларидан маҳзун бўлманг.
Сиз уларни мажбурлаш учун устиларида ҳукмронлик қилувчи эмассиз.
Аксинча, уларга Қуръон буйруқларини етказувчисиз халос.
Менинг таҳдидимдан қўрқадиганларни Қуръон билан огоҳлантиринг. Зеро таҳдиддан қўрқмайдиган кимса эслатма олмайди.
(Қоф сураси 45- оят)
Росул алайҳиссалом инсонларни Роббиларини танитувчи илмга чақирганларида Макка зодагонлари:
- Шу Муҳаммад бизга йўл кўрсатадими энди,
ким бўлиб қолибти бу!?
бизнинг ҳурматимиз ундан улуғроқку,- деб юзлари ғазабдан қизариб, Набий алайҳиссаломга нафрат билан боқишар эди.
Қалби аччиқ сўзлардан безиб қолган Пайғамбарга Аллоҳ тасалли бериб:
-Уларнинг қилаётган ишларидан озорланманг, олдингизда ва ортингиздан айтадиган гапларидан маҳзун бўлманг. Сиз вазифангизни бажариб уларни жаннатга чақиринг, истаганлар тинглаб эргашсин, истамаганлар нафрат билан инкор қилсин, улар яқинда бизга қайтадилар,-деди
Пок Зот- Набий алайҳиссаломга ҳам инсонлар шунчалик озор беришган, сўзласалар масхара қилишган, сендан кўра илмимиз кўпроқ, сендан кўра яхшироқ билувчилармиз дейишган.
Бугунги кунда ҳам худди ўша, бир ярим минг йил аввалги инсонларни кўрасиз.
Ўзларини \"олий табақа\"ли \"биринчи сорт\" тоифадан деб билиб бошқаларга тепадан боқиб яшаётганлари учун уларга насихат қилсангиз нафсониятларини \"туртиб\" юборасиз.
Сен кимсан ўзи дегандай энсалари қотиб истеҳзоли табассумлар билан қарашади.
Илмга чақирсангиз кўзларини пирпиратиб бизда илм жуда- жуда кўп дейишади.
Субҳаналлоҳ биродар, аслингиз ким ва ниҳоянгиз нима бўлишини бир-бир эслаб туринг.
Сиз Шайтонларни \"арш\"ида яхши ўрнашиб ўзингизни баландларда хис этаётган бўлсангизда, яқинда ўша аршдан қулаб қабрга жойланишингизни унутманг.
Бўйнингизни бу қадар баланд чўзманг, бурнингизни жуда баланд кўтарманг. Аллоҳ кўтарилган бўйинни истаган вақтида эгиб, кўтарилган бурунни ерга ишқаб қўйишга Қодир эканлигини билинг.
Балки бугун сиз инсонлар танасини истагандай парчалаб кашфиётлар қилаётган, бир кунда юзлаб жуссаларни устида тажриба ўтказаётган
ПРОФЕССОР ёки КАНДИДАТ НАУК деб ном олган МИНЗДРАВдаги МИНИСТРдирсиз.
Лекин эртага ўзингиз -ЖУССАСИЗ.
Бугун олий табақадандирсиз- эртага оддий КАФАНДА бўласиз.
Бугун хурматдадирсиз- эртага хурматсизлар қаторида бўлишингиз мумкин.
Бугунги ОФИС- эртага ҚАБР.
Бугунги шахсий ҳайдовчи-эртага Аллоҳ юборган азобловчи элчи.
Бугун мақтанчоқ бурро тиллар- эртага муҳр босилган қотган тиллардир.
Шундай экан ҳаққа чақирилганингизда қалбингиздаги кибр- ҳасадни ўчириб Росулуллоҳ ﷺ даъватларига қулоқ тутинг.
Сизга Жаннат илинганларни ортидан нафрат тошини отманг.
Пок йўлга чақирганларни \"гўшти\" билан озиқланмай туринг.
Балки сизга насиҳат қилувчини Аллоҳ юборгандир,
Аллоҳдан келган элчини кўксидан итариб ташламанг.
Росулларни кўксидан итарган қанча \"машҳурлар\", қанча \"осмондаги\" зодагонларни қабр ютиб кетди.
Сизни ҳам яқин кунларда албатта қабр ютади.
Бугунги кибрлар бошингизга азоб оловини ёғдиради.
Бугун инсонларни шаънини тўккан захарли тилларни- эртага илонлар сўриб ётади.
Бугунги шуҳрат либослари-эртага оловли либосларга алмашади.
Бугунги \"ақилли\" каллалар устидан- эртага жаҳаннамда эриган темир қуйилади.
Кибр билан, нафрат билан боққан кўзларга- эртага олов тўлдирилади.
Биродар, насиҳатчини ёмон кўрманг.
У сизнинг қўлингиздан жаннат сари тортганда, унинг қўлини силтаб қалбига захар сочманг.
Бугунги мансабларингиз заррача фойда бермайди.
Охиратда фойда берувчи нарса- фақатгина илм ва амалдир.
Бир марта кибр қилиб Шайтон абадий Дўзахга кирган бўлса,
Минг бор кибр қилиб қандай Дўзахдан омон қолмоқчисиз, ажииб!