Translation is not possible.

ҚАЙТАРГАН ЭДИЛАР...

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг \"Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба\" номли китобида келтиради:

\"Жассома ибн Мусоҳиқ розияллоҳу анҳу кўркам ва сўзга уста инсон эди. Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни кўп марталаб Ҳирақлга элчи қилиб жўнатган эди. Жассома сафарларидан бирида Ҳирақлнинг олдига кирганини шундай эслайди:

\"Мен унинг олдига кирдим. Ўтиришим учун менга бир курси беришди. Унинг нимадан ясалганига эътибор бердим. У соф тилладан ясалган эди. Дарров ўрнимдан сакраб турдим. Ҳирақл кулиб деди:

- Нега биз сени икром қилиб ўтирғизган курсидан турдинг?

Мен дедим:

- Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бунга ўхшаган нарсалардан қайтарганларини эшитганман!

Истаган жойингизга боринг, аммо динингиз ўзингиз билан бирга бўлсин. Ҳар жойга қараб ўзгарадиган буқаламун каби бўлманг. Динингизла фахрланинг, ундан хижолат бўлманг. Инсонлар асосга эга бўлган шахсларни ҳурмат қилишади!

Ҳимматингиз ҳудҳуддан паст бўлмасин. У Сабаъ аҳлининг ширкда юришига, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишига шундай қараб турмади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group