Ер юзидан бу кун ғойиб бўлиб
Ёруғ бир из ўзимдан қолдирсам
Эй душманларим сиз қувонинг
Йўқман! Сизга ғам келтирсам...
Тобутимга қўлинггиз бигиз қилиб
Ичига заҳринггиз сочманггиз!
Тез кунда паймонанггиз тўлиб
Ер юзида сиз ҳам қолмайсиз!
Ҳатто жанозасиз кўмилсам ҳам
Хоч остида сира ётганим йўқ!
Қабримга тахтача қоқилса ҳам
Миннатдорман, асли кўнглим тўқ
Тахтачага битилган тартиб рақам
Иккинчи “мен”имдир менинг гўё
Аммо ҳамдлар айтай Аллоҳга ҳам
Ерда муддатим тугабди, ё худоё!
Энди эса ёлғиз кезаман, Аллоҳга
Айтмоқ бўлиб шу сўзни фақат:
Халоскорим, мен дўзахда эдим,
Қайтармагин унга, қил шафқат!
Умидларимни парчалаб бу дам,
Душманимга қилма шарманда!
Ўзга Илоҳларни изламадим ҳечам
Фақат ўзингга бўлдим мен банда!
Ҳаётимда сен билангина яшаб,
сен билангина нафас олгандим!
Шу сабабли ёлғончилар ичра,
Ер дўзахига тушиб қолгандим
Ваъдаларимдан адашиб кетиб
Гуноҳ лойига ботиб қолсамда
Кечмадим, сени бир дам унутиб,
Душмандан юз тепки олсамда!
Менинг жоним сенинг олдингда,
Яраланмаган жойи асло қолмади
Дунёда сенинг доғли ҳижронинг
Мендан бир лаҳза ҳам айрилмади
Ҳозир ҳам бошдан оёқ ярага тўла
Танам азоблардан зир титрайди...
Энг аламлиси шу, нега бир йўла
Ҳамма сени қабул қилмайди?
Сенчи Аллоҳим, ушбу дамларда
Гуноҳларим бир бир санама ҳеч
Менинг ягона меҳрибоним ўзинг
Шу соатда барча гуноҳимдан кеч!
Раҳматингдан бир либос қилиб,
Бошимга сен Аршингдан соя ташла
Туроб борсин қошингга яшнаб,
Марҳаматла гуноҳларин бағишла!
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.