ЖУНУБ ОДАМНИ КЎРГАН КИШИ ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИШИ ШАРТМИ?
#ғусл
❓229-CАВОЛ:
Мен биринчи ғусл қилсам эрим ғусл қилмасдан олдин менга назари тушса мен яна ғусл қилишим керакми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда жунуб кишининг ғусл қилиши фарз бўлиб, имкон қадар тезроқ ювинишига тарғиб қилинади. Чунки, фаришталар жунуб кишига яқинлашмайди ва яна мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳаб ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
ثَلَاثَةٌ لَا تَقْرَبُهُمْ الْمَلَائِكَةُ ... وَالْجُنُبُ إِلا أَنْ يَتَوَضَّأَ" (رواه أبو داود عَنْ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Уч тоифа одамга фаришталар яқинлашмайди... (улардан бири) жунуб киши бўлиб, таҳорат қилгунига қадар унга фаришталар яқин келмайди” (Имом Абу Довуд ривотялари).
Лекин баъзиларда жунуб кишига нисбатан нотўғри тушунчалар мавжуд. Масалан:
жунуб кишини кўзи кимга тушса ёки жунуб кишини кимдир кўрса у одам ҳам ғусл қилиши керак,
жунуб киши бирор нарсани ушлаши, овқат пишириши мумкин эмас, ушлаган нарсасини ҳаром қилади,
жунуб киши ҳеч ким билан гаплашиши, саломлашиши ва бирга ўтириши мумкин эмас,....
Бу тушунчаларнинг барчаси асоссиз бўлиб, шариатимизнинг бирор-бир кўрсатмаларига тўғри келмайди. Жунуб киши зарурат бўлганда ўзгалар билан гаплашади, саломлашади, кўришади ва бирга ўтириши ҳам мумкин. Бу ишларни таҳорат қилгандан кейин ёки ҳеч бўлмаса, қўл ва юзини ювиб, оғиз-бурнини чайгандан кейин қилиши афзалдир. Жунуб кишига кўзи тушган одам асло ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Чунки, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бир куни жунуб ҳолатларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни узоқдан кўриб, ўзларини четга олганлар. Ғусл қилганларидан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар. Шунда У Зот алайҳиссалом Абу Ҳурайрадан ўзларини четга олиш сабаби ҳақида сўраганларида, у киши: “Жунуб эдим, нопок ҳолатимда сиз билан кўришишни маъқул кўрмадим” – деб жавоб берган. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ" (رواه الإمام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ)
яъни: “Субҳаналлоҳ (ажабо)! Мўмин нопок бўлмайди”, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шундай экан, мусулмон киши нажас бўлмайди, балки, таҳоратсиз, жунуб ҳолатда бўлади. Жунублик эса кишини намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш каби баъзи ибодатлардан ман қилса-да, инсонни нажасга айлантириб қўймайди ва жунублик бир одамдан бошқа одамга ўтмайди.
Демак, жунуб кишига кўзи тушган одам асло ғусл қилиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво маркази. @fatvouz

фатво маркази. fatvouz