#shohbayt
59.
Икки дунёдин кечиб ёр истаган топмиш висол,
Эй Навоий, келки йўқтур эҳтимоли ўзгача.
Алишер Навоий
Насрий баён
Икки дунёдан кечиб ёрни истаган киши, албатта, висолга етади. Эй Навоий, бундан ўзгача бўлмоғи мумкин эмас!
Байт шарҳи:
Нега энди ҳақиқий ёр бўлмиш Тангри висолига етиш учун икки дунёдан кечиши керак? Бу ўткинчи дунё неъматларидан, моддиятдан кечишни тушуниш мумкин. Аммо боқий дунё – нариги дунёдан кечиш масаласи таҳлилталаб. Ахир инсонлар умри давомида қанчадан-қанча хайрли, савобли ишларни нариги дунёда роҳатга, жаннатга эришиш учун қилишадику?!
Бир ривоятга кўра, Робия Адавия исмли авлиё аёл кунларнинг бирида бир қўлида машъала, бирида бир челак сув кўтариб йўлда югуриб кетаётганмиш. Ундан буларни кўтариб қаерга кетяпсан, дейишса, сув билан дўзахни ўчириб, машъал билан жаннатни ёқиб юбормоқчиман, деган экан. Бу билан Робия одамлар дўзахдан қўрққани, жаннатни орзу қилгани учун Оллоҳга сиғиниб, эътиқод қилишади. Аслида нимаики амал қилсангиз, дўзахдан эмас Оллоҳдан қўрққанингиз ва жаннатни эмас Оллоҳ жамолини орзу қилганингиз учун қилинг, демоқчи бўлган.
Демак, у дунёдаги жаннату дўзах, ёки бу дунёдаги неъматлар каби воситаларга эмас, балки тўғридан-тўғри Оллоҳнинг ўзига интилган киши унинг висолига эришар экан! Навоий эътирофича, бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас!
Одилжон Раҳматуллоҳ
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy