Translation is not possible.

Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,

Шунчаки яшашни мен одат қилдим.

Шунданми ҳушусиз, ҳузусиз, қуруқ,

Шунчаки жӯнгина ибодат қилдим.

Саодат асбоби Каломингда жам,

Йӯлга раҳнамо-ю, кӯнгилга малҳам,

Қуръон ӯқисам-да, ҳар он ӯқисам,

Бӯғзимдан ӯтказмай тиловат қилдим.

Расулинг сӯзига қулоғим тутдим,

Лекин қалб қулоғин қаттиқ бекитдим,

Асли кимлигимни анча унутдим,

Шайтон даъватини ижобат қилдим.

Дардларга дармоним истиғфор, аммо

Қуруқ оҳ-воҳларни бӯлар деб даво,

Хасдек ҳасратимни этиб муаммо,

Учраган ҳар касга шикоят қилдим.

Риё либосини кийиб танимга,

Мақтовлар ёғдириб ӯзим шаънимга,

Зарра амал қилмай ӯрганганимга,

Сайраб ӯзгаларни ҳидоят қилдим...

Шунча хато билан қараб кечамга,

Гуноҳлар юкидан ботганча ғамга,

Кӯзларим чирт юмиқ боқиб оламга,

Ӯзимни анчайин хижолат қилдим!

Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,

Шунчаки яшашни мен одат қилдим...

Ўткирбек Муҳаммадсобир

Send as a message
Share on my page
Share in the group