Translation is not possible.

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ КАМEРАСИ

Наима жарроҳ бўлиб ишлайдиган шифохонада дув-дув гап: “Бугундан барча хоналарга овозли камералар қўйилар эмиш. Барча беморларга қўйилган ташхислар юқоридан келган шифокорлар назоратидан ўтар эмиш”.

“Ўзи шу етмай турувди”- ғудранди Наима. Қизи бу йил Англиядаги нуфузли университетга ўқишга кирган бўлса, шартнома пулини тўлайдиган вақт ҳам келиб қолди.

Хайриятки, бу иш узоққа чўзлимади. Бош шифокордан тортиб, кичик ҳамшираю, фаррошгача бу янгиликдан норози бўлдилар. Юқоридагилар билан келишиб, “техник носозлик” сабаб, камера узиб қўя қолинди.

Янгилик бекор бўлган куниёқ, Наима учта операция ўтказди. Беморлардан бири кучли қорин оғриғидан шикоят қилиб келган эди. “Кўричак яллиғланиши” ташхиси қўйилди ва қорнини ёриб, қайта тикиб қўйишди. Бемор ўн минг сумлик таблетка ичса, тузалиб кетиши мумкинлигини қаердан ҳам билар эди. Операциядан олдин Наиманинг ёрдамчиси беморнинг яқинларидан беш миллион сўмни қабул қилиб олди.

Шифохона ҳодимлар камералар ўчиқлиги учун кўнгиллари тўқ эди. Бечоралар қаердан ҳам билишсинки, Аллоҳ таолонинг камераси мудом ёниқ ва қиёматга қадар ўчмагай.

#voqea #hikoya

✍️ #Меҳрибон

🍃 Самимият соғинганлар

https://t.me/odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

? Samimiyat sog’inganlar ?
Send as a message
Share on my page
Share in the group