ЗИЁРАТГА ЧИҚИБ ТУРИНГ!
Куни кеча бир неча қадрдонлар билан Самарқанд шаҳридаги мақбараларни зиёрат қилдик. Аслида тез-тез бориб тураман. Улуғларимиз мақбараларини зиёрат қилиб файз оламан. У ерларда қандайдир сакийнат, нур бор.
Аввал зиёратни буюк саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабридан бошладик.
Айтмоқчи бўлганим қуйидаги нарсалардир. Қусам ибн Аббоснинг оёқ томонида буюк ҳукмдор Амир Темурнинг хотинлари, қизлари, қариндошлари, бир неча амирлар ва бир қанча олимлар ётишибди. Улар ўзларини буюк сахобийнинг оёқлари остида дафн қилинишларини васият қилишган. Буюк саҳобийнинг шафоатидан умид қилишган.
Сўнгра имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг мақбараларини зиёрат қилдик. Бу мақбара қадимда Чокардиза номи билан машҳур бўлган жуда ҳам катта қабристон бўлган. У ерда шунақанги буюклар дафн қилинганки, тасаввур қила олмайсиз. Бир бурчагида \"ҳазираи муфтиён\" деган бўлими бўлган. У ерда тўрт юзта муфтий дафн қилинган дейилади. Боболаримиз бу ердан отдан тушиб, оёқ кийимларини ечиб қўлга олиб секин овоз чиқармасдан одоб билан ўтишган.
Имом Нажмиддин Насафийнинг ҳам қабри Чокардизада дейилган. Қолаверса имом Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳнинг қабри ҳам Чокардизада.
Чокардиза қабристонини текислаб советлар яҳудийлар ва лўлиларга тақсимлаб берган. Мақсад қабристонни, у ерда ётган буюкларимизни оёқ-ости қилиш бўлган. Бугунгача улар ҳожатхона ёки қандайдир чуқур ковлашса у ердан қадимий, минг йиллик қабр тошлари чиқади...
Сўнгра фақиҳ Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра Амир Темур даҳмаси ичидаги унинг муршиди комили Мир Саййид Барака роҳимаҳуллоҳ ва бошқаларни зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра нақшбандий машойихларидан бири буюк имом Хожа Аҳрор Валий қуддиса сирруҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик. Шу ерда қандайдир сакийнат ва нур бор.
Сўнгра яна бир нақшбандий шайхи бўлмиш Махдуми Аъзам Даҳбедий қуддиса сирруҳунинг қабрини зиёрат қилиб дуолар қилиб файз олдик. Бу ерда ҳам сакийнатни ҳис қиласиз. Бу ерда доимо менинг эътиборимни бир нарса тортади. Ҳазратнинг оёқ остиларида ўн еттинчи асрда Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўшбий Баҳодир дафн қилинган. Ялангтўшбий бугунги кунда мавжуд бўлган Регистон ансанблидаги Тиллакори ва Шердор мадрасаларини қурган, илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган фозил ҳукмдорлардан бўлган. Унинг отаси Бойхўжа Махдуми Аъзам ҳазратларининг авлодларидан бўлган Хўжаҳошим ҳазратларига мурид бўлган экан. Ялангтўшбий вафот этишидан олдин ўзини Махдуми Аъзам ҳазратларининг оёқлари остида дафн қилишларини васият қилган. Буюкларнинг шафоатларидан умид қилган. Ҳазратнинг оёқлари остида яна Ялангтўшбийнинг фарзандлари, бир қанча амирлар ҳам бор. Бу ҳам олимларга эҳтиром ва ихлоснинг бир кўринишидир.
Яқинда юртимизга ташриф буюрган олимлар ичида Салоҳ Абул Ҳож ҳафизаҳуллоҳ айнан ана шу нарсага эътиборини қаратиб таажжубини билдирди.
Сўнгра сафаримиз охирида буюк муҳаддис имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг мақбарасини зиёрат қилиб дуолар қилдик, файз олдик. Бу ҳазрат ҳар қандай таърифдан юқорида туради...
Хуллас, зиёратга чиқиб туриш керак. \"Қубурийлар\" деган гапдан ҳуркмаслик керак. Биз қабрга сиғинмаймиз, биз қабрдан сўрамаймиз, биз қабрларни тавоф қилмаймиз, биз қабрдагиларни ҳам ўзимиз каби инсон деб биламиз....
Биз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Бақеъни зиёрат қилиб турганлари каби қабр аҳлини зиёрат қилиб турамиз. Ўлимга боғланамиз, ибратланамиз. Қалбимизда жўш урмоқчи бўлиб турган дунё муҳаббатини сўндирамиз!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
ЗИЁРАТГА ЧИҚИБ ТУРИНГ!
Куни кеча бир неча қадрдонлар билан Самарқанд шаҳридаги мақбараларни зиёрат қилдик. Аслида тез-тез бориб тураман. Улуғларимиз мақбараларини зиёрат қилиб файз оламан. У ерларда қандайдир сакийнат, нур бор.
Аввал зиёратни буюк саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабридан бошладик.
Айтмоқчи бўлганим қуйидаги нарсалардир. Қусам ибн Аббоснинг оёқ томонида буюк ҳукмдор Амир Темурнинг хотинлари, қизлари, қариндошлари, бир неча амирлар ва бир қанча олимлар ётишибди. Улар ўзларини буюк сахобийнинг оёқлари остида дафн қилинишларини васият қилишган. Буюк саҳобийнинг шафоатидан умид қилишган.
Сўнгра имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг мақбараларини зиёрат қилдик. Бу мақбара қадимда Чокардиза номи билан машҳур бўлган жуда ҳам катта қабристон бўлган. У ерда шунақанги буюклар дафн қилинганки, тасаввур қила олмайсиз. Бир бурчагида "ҳазираи муфтиён" деган бўлими бўлган. У ерда тўрт юзта муфтий дафн қилинган дейилади. Боболаримиз бу ердан отдан тушиб, оёқ кийимларини ечиб қўлга олиб секин овоз чиқармасдан одоб билан ўтишган.
Имом Нажмиддин Насафийнинг ҳам қабри Чокардизада дейилган. Қолаверса имом Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳнинг қабри ҳам Чокардизада.
Чокардиза қабристонини текислаб советлар яҳудийлар ва лўлиларга тақсимлаб берган. Мақсад қабристонни, у ерда ётган буюкларимизни оёқ-ости қилиш бўлган. Бугунгача улар ҳожатхона ёки қандайдир чуқур ковлашса у ердан қадимий, минг йиллик қабр тошлари чиқади...
Сўнгра фақиҳ Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра Амир Темур даҳмаси ичидаги унинг муршиди комили Мир Саййид Барака роҳимаҳуллоҳ ва бошқаларни зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра нақшбандий машойихларидан бири буюк имом Хожа Аҳрор Валий қуддиса сирруҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик. Шу ерда қандайдир сакийнат ва нур бор.
Сўнгра яна бир нақшбандий шайхи бўлмиш Махдуми Аъзам Даҳбедий қуддиса сирруҳунинг қабрини зиёрат қилиб дуолар қилиб файз олдик. Бу ерда ҳам сакийнатни ҳис қиласиз. Бу ерда доимо менинг эътиборимни бир нарса тортади. Ҳазратнинг оёқ остиларида ўн еттинчи асрда Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўшбий Баҳодир дафн қилинган. Ялангтўшбий бугунги кунда мавжуд бўлган Регистон ансанблидаги Тиллакори ва Шердор мадрасаларини қурган, илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган фозил ҳукмдорлардан бўлган. Унинг отаси Бойхўжа Махдуми Аъзам ҳазратларининг авлодларидан бўлган Хўжаҳошим ҳазратларига мурид бўлган экан. Ялангтўшбий вафот этишидан олдин ўзини Махдуми Аъзам ҳазратларининг оёқлари остида дафн қилишларини васият қилган. Буюкларнинг шафоатларидан умид қилган. Ҳазратнинг оёқлари остида яна Ялангтўшбийнинг фарзандлари, бир қанча амирлар ҳам бор. Бу ҳам олимларга эҳтиром ва ихлоснинг бир кўринишидир.
Яқинда юртимизга ташриф буюрган олимлар ичида Салоҳ Абул Ҳож ҳафизаҳуллоҳ айнан ана шу нарсага эътиборини қаратиб таажжубини билдирди.
Сўнгра сафаримиз охирида буюк муҳаддис имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг мақбарасини зиёрат қилиб дуолар қилдик, файз олдик. Бу ҳазрат ҳар қандай таърифдан юқорида туради...
Хуллас, зиёратга чиқиб туриш керак. "Қубурийлар" деган гапдан ҳуркмаслик керак. Биз қабрга сиғинмаймиз, биз қабрдан сўрамаймиз, биз қабрларни тавоф қилмаймиз, биз қабрдагиларни ҳам ўзимиз каби инсон деб биламиз....