Translation is not possible.

Бир кун Падари Бузрукворимизни жуда соғиндим. Кўргим келди, ҳар ерга қарадим, яшаган уйларига кирдим, расмларига қарадим, кўнглим таскин топмади. Кейин болаларни мошинага солдим, "юринглар, бир жойга бориб келамиз" дедим. Ёшликларида биздан узоқроқ, Қирғизистон чегарасига яқин жойга қатнаб, биттаси дарё бўйида, яна биттаси канал бўйида бўлган иккита дўконда ишлагандилар, ўша тарафга қараб юрдим. Бирисини умуман топа олмадим, у ерлар бузилиб ўрни боғ бўлиб кетибди, иккинчисини қидириб йўлга тушдим. Жойни топдим, аммо, дўконни топа олмадим. У дўкон ҳам бузилиб, ер билан текис бўлиб кетибди, фақат бетон жуда қалин- бақувват экан, фундаментлари қолибди. Ўша жойда тўхтаб, жим қолдим. Озгина Қуръон тиловат қилдим, дўкон изини кўриб, дадамни кўргандай бўлдим. Болалар бироз ўйнаб, айланиб юрди, мен эса хаёл суриб ярим соатлар ўлтирдим...

Бу ўзимнинг бошимдан ўтган кичик бир воқеа. Сизга айтганим сабаби– отаси борлар эртага қидириб, изларига қолишдан аввал, бугун ўзларига қараб олинг дедим...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group