Translation is not possible.

#ЭЗИЛИБ КЕТДИМ

Гоҳ тунлар кӯзинга, келмайди уйқу,

Ҳатто кундузингда, топилмас ором,

Чорасиз қалбингда, кезади қайғу,

Шоирнинг қалбига, тинчлик ҳам харом

Денгизман тӯфондек, тӯзилиб кетдим,

Фитналар кӯпайиб, эзилиб кетдим!

Одамлар ғам чекса, тӯкади кӯз ёш,

Менинг хасратларим, сузар қаламга,

Дилим хуфтонини, ёритмас қуёш,

Гоҳида бариси, дӯнар аламга,

Бугун бир маржонек, узулиб кетдим,

Мазлумлар холидан, эзилиб кетдим

Жуда ҳам чарчадим,  жуда ҳам толдим,

Гоҳида унсиз ҳам, чекаман фарёд,

Ӯзимни чорасиз, хис қилиб қолдим,

Бугун но ҳақликка, тӯлди бу хаёт,

Қуладим, бинодек, бузулиб кетдим,

Чорасиз холимдан, эзилиб кетдим

Ёзаман бор йӯғи, оддий хавасга,

Кошки ижодимнинг, бӯлса мароми,

Балким ёзганларим, кетар абасга,

Ӯйласам йӯқолар, дилим ороми,

Ӯзимга ортиқча сезилиб кеттим,

Виждоним қийналиб, эзилиб кетдим

Гоҳида хӯрлигим тутиб кетади,

Умматнинг холидан, қоламан нолиб

Фатхия ғамгин шеър битиб кетади

Бу уммат бирлашиб, бӯлгунча ғолиб,

Ухлоқи умматдан, безилиб кетдим,

Қӯзғола олмасдан, эзилиб кетдим

Фатхия Туркистоний

10. 10. 2024.

T.me/fathiya_turkistoniy

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group