8 мингта айбингиз борлигини биласизми ?
Имом Нававий ,
Аллох у Зотни рахмат мағирати билан сийласин у Зот айтадилар.
Салафи солихларнинг зохидларидан бўлган Қис бин Саъида ва Аксам бин Сойфи учрашганларида бири иккинчиларидан сўради;
Одам боласини қанча айбини топдинг?
Инсон боласининг айблари санагалганданда ортиқроқдир , лекин мен санаб чиққан айбларининг сони
8 мингта бўлди.
Инсонда яна бир хислат борки
агар инсон ўша хислатни ишлатадиган бўлса жамики ундаги айбларни беркитади , деди.
У қайси хислат ?
У -ТИЛНИ инсонлар шанидан сақлашдир.
Умар ибн Абдул Азиз айтар эдилар.:
Салафи солихлар ибодат деганда кўп намоз ўқиш,
ёки кўп рўзадор юришда деб билмас эдилар ,
хақиқий ибодат тилни инсонларни шани обрўларини тўкишдан сақлашда ,
деб билар эдилар.
Агар инсон тунларни қоим бўлиб ,кундузларини кўп рўзаларда ўтказсаю ,лекин тили инсонларни обрў номусини тўкишдан тийилмаса у Қиёмат куни-
МУФЛИСЛАРДАН БЎЛАДИ...
Бизлар ўзимиздаги
8 мингдан ортиқ айбни унутиб бошқаларда кўрган бир айбни топиб уларнинг шанини тўкиб , обрўсини ер билан битта қилиб ташлаймиз ,нега?
Чунки биз ўзимизга катта бахолар берамиз ,
биз ақилликмиз ,биз тақволи , биз адолатли , инсофли,
ер юзида иккитагина яхши инсон бўлса ўшани бири менман деб хисоблаймиз.
Афсус , минг афсуски агар ўзимизни ким эканлигимизни билганимизда эди тилларимиз бошқаларни хатосини гапиришдан тийилар эди.
Агар кечаю кундуз қўл оёқларимиз, тил қулоқларимиз содир этаётган жиноятларни хисоблаб кўрганимизда эди, юрганда бошимизни ёпинчиқлар билан ўраб одамлар юзига қарашдан уяладиган ,ўтирганда пешоналаримизни ерга теккизиб ўтирган бўлар эдик.
Биз эса хамон , тош ойнадаги бир парча башарамизни зийнатлаш билан ,хато нуқсонлар билан бажараётган амалларимизни мақтаниш билан оворамиз.
Бизга қолса тош ойнага қараб:
айтгин ойна менми дунё гўзали,
ростин айтгин йўқдир мендан ўзари деб ўзимиз тўқиган ёлғонга ўзимизни ишонтириб ўтаверар эдик.
Хасан Албасридан;
йўлимда ёши катта инсонни учратсам у мендан ёши катта экан демак мендан кўра яхши амаллари хам кўп дейман ,
ёши кичикни кўрсам у ёш экан демак уни гунохлари меникидан анча кам бўлса керак дейман деганлар,
Олим инсонлар ўзларига мазаммат кўзи билан боқар эдилар , худди биз ўзимизга мадх кўзи билан қарагандай
Ўзига бино қўйган амирлардан бири йўлдан ўтиб бораётганда барча инсонлар унга таъзим қилиб йўл беради,фақатгина бир киши унга эътибор қилмаётганини кўриб унга ғазаб қилиб,
Хой инсон мени танимадинг шекилли а ,
деб ғазаб билан қарайди.
Йўқ нега, сени яхши танийман, сени бошланишинг бир томчи хақир маний сувидир , охиринг сасиган жусса у иккисини ўртасида қорнинг тўла ахлат кўтариб юрган оддий кимса эмасмисан деди.
У , хаа мен ўша сен айтган бир томчи маний суви ,сасиган жусса ,қорнида доим ахлати билан юрган кимсаман деб бошини эгди.
Умар ибн Хаттоб айтганлар:
Агар Жаханнамдан барча бандалар озод бўлиб фақат биргина банда унга киришга хукм қилинди деганини эшитсам ўша Умар бўлса керак деб титраб қоламан деганлар.
Абу Бакр йа Росулуллох менга бир дуо ўргатинг намозимда ўша билан дуо қилай дедилар Росул алайҳиссалом нима дедилар.
Эй Абу Бакр сиз Жаннат билан башоратланган энг пок инсонсиз, сизни Исломга қилган хизматларингизни биз қайтара олмадик демадилар
Эй Абу Бакр намозда:
Аллохим мен гунохлар билан ўзимга кўп зулмлар қилдим, гунохларни Сенгина кечирасан ,мени Ўзингни хузурингдан бўлган мағфират билан кечир менга рахм қил Сен гунохларни кечирувчи Ғофур Зотсан -деб айтинг деганлар.
Эй нафс нега сен балчиқда туриб булутлардаман деб ўйлайсан,
нега қора кўмирдай гунохлар қорайтирган қалбингни булоқ сувидан пок деган гумондасан,
иғволар қилиб олий бўлишни даьво қиласан,фитналар қилиб ислох қиляпман деб ўйлайсан.
Бас етар, гунохкор юзингни тавба сувлари билан ювиб мунаввар эт ,хатокор тилларингни истиғфорлар билан хушбўй эт ,шундагина борар жойинг хушбўйликлар тўла Жаннат бўлади ,акс холда инсонларни қоралаб ,етар жойинг Жаханнамнинг қари бўлади.
Эй нафс ,,, сен Жаҳаннам азобининг бир сониясига тоқат кила олмассан, тавба эшиклари ёпилмай, унга кириб ол, раҳмат умидлари сўнмай унга эришиб қол.
© abdurohman turobiy