Шуниси аниқки, ҳаётда бизни мақсадларимизга етиштириб қўювчи ҳеч қандай сеҳрли таёқча йўқ. Ҳаракат қилсаккина натижага эришамиз.
Мен айтардимки, инсонда энг аввало кучли хоҳиш бўлиши керак. Шундагина у юқоридаги тавсияларга амал қилиб ҳаракатни бошлайди. Илм олмоқчимисиз, бой бўлмоқчимисиз, Қуръон ёдламоқчимисиз, дунё кезмоқчимисиз бу рўйхатни узоқ давом эттиришимиз мумкин. Ҳар кимнинг орзуси ўз даражасига кўра бўлади.
Келинг босқичма-босқиш санаймиз. Аввало орзу қиласиз. Орзуга айб йўқ деганларидек, орзунинг чегараси ҳам йўқ. Ҳамма гап унинг орзулигича қолиб кетмаслигидадир. Энди унга етишиш учун бизда кучли хоҳиш бўлиши керак. Кучли хоҳиш хатто тунда уйқумизни қочириб юбориши мумкин. У бизни мақсад қўйишга ва мақсадимиз сари ҳаракат қилишга ундайди.
Орзуни мақсадга айлантирганда, уни бўлакларга бўлиб оласиз. Масалан, Қуръон ўқишни мутлақо билмайсиз, аммо қори бўлмоқчсиз. Ҳозир бу сиз учун ушалмас орзудек туюлади. Кучли хоҳиш ила орзуни мақсадга айлантиринг. Уни кичик бўлакларга бўлиб олинг. Аввало ҳарфларни ўрганамиз. Олтмиш, етмиш ёшли онахонлар ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқиётганларига ўзим гувоҳман. Демак, сиз бу ишни ўйнаб-кулиб бажара оласиз. Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ҳам ўн қироатни саксон ёшларида ўрганган эканлар. Ёшингиз нечида бўлмасин, сизда бошлаш имконияти бор. Telegram ва You tube “Муаллими соний” дарсликларига тўлиб кетган. Бу борада ҳам баҳона йўқ.
Кейин тажвидни ўрганасиз. Бу ҳам бошида қийиндек туюлади. Аммо бошланишига “Муаллими сонийда келган беш олтита қоидани яхши билиб олсангиз кифоя. Сабаби, Қуръонда асосан ўша қоидалар такрор-такрор келади. Мана Қуръон ўқишни ҳам ўрганиб олдингиз. Қуръон ўқиш асносида чуқурлаштирилган тажвидни ҳам ўрганаверсангиз бўлади. Навбат ёдлашга келди.
Айтганча Қуръон ўқиётганингизда устоздан ўткизиб олишни унутманг!
Энди ўзингизга кунлик вазифа қўясиз. Масалан,
1. Кунига 3 қатор ёдласангиз:
• Бир саҳифада ўртача 15 қатор бўлади.
• Қуръон 604 саҳифа эканини ҳисобга олсак, (Мадина нашрига кўра) унда тахминан 9060 қатор мавжуд.
• 9060 қаторни ҳар куни 3 қатор ёдлаш орқали ҳисобласак:
• 9060 ÷ 3 = 3020 кун ≈ 8 йил ва 3 ой.
2. Кунига 5 қатор:
• 9060 қаторни ҳар куни 5 қатор ёдлаш орқали ҳисобласак:
• 9060 ÷ 5 = 1812 кун ≈ 5 йил.
3. Кунига ярим саҳифа:
• Бир саҳифада 15 қатор бўлса, ярим саҳифа бу 7-8 қатор атрофида бўлади.
• Қуръоннинг 604 саҳифаси бўлгани учун ҳар куни ярим саҳифа ёдланса:
• 604 ÷ 0.5 = 1208 кун ≈ 3 йил ва 4 ой.
Демак, уддаласa бўлар эканми? Бизга 70, 80, 90… йил умр берган Аллоҳ таоло учун наҳотки, бир кунда 30, 40 дақиқа ажратиб уч қатор ёдлашга қодир бўлмасак?..
Ҳар қандай орзуни худди шундай кичик қисмларга ажратиб, доимий ҳаракат қилинганда, унга етиш йўли анча осонлашади.
🍃 Самимият соғинганлар
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.