ҚИСҚА ҲИКОЯ
Бир киши балиқ овлаб келиб хотинидан уни қовуриб беришини сўради. Хотини уйда балиқни қовуриш учун ёғ йўқлигини айтди. Эр хотинидан уни ҳеч бўлмаганда товада қиздириб беришини айтди. Хотин уйда това йўқлигини айтди. Эр бу сафар нима дейишини билмай турганида хотин унга бақирди: \"Газ йўқ!\".
Эр балиқни кўтариб чиқиб кетди ва уни денгизга улоқтирди.
Хурсанд бўлган балиқ: \"Яшасин ҳукумат!\", деб бақирди!
-----------------
Бу қисқа ҳикоя турк ёзувчиси Азиз Несиннинг ҳикоясидир. Шу ҳикояси туфайли Азиз Несин 1966 йилда энг яхши сатирик ёзувчи деган мукофот олган!
Ҳа дарвоқе, табиий газни охирги марта 2008 йил кўриб қолганмиз. Уйдаги трубаларни кесиб ишком қилиб юборганимизга анча бўлган. Туманимизда 600,000 дан ортиқ инсон яшайди. Деярли ҳар-бир рўзғор қиш олдидан ҳеч бўлмаганида катта ЗИЛ машинасида ўтин сотиб олади. Маҳалламизнинг ўзида 800 та атрофида оила бор. Бизнинг маҳалла учун камида ҳар йили 1600 та дарахт кесилаяпти. Энди буни туман миқёсида кўпайтиринг. Табиатга қанча зарар етказаётганимизни тасаввур қилаяпсизми?!
Биз натижа билан курашишга ўрганиб қолганмиз. Дарахт кесувчилар билан курашамиз. Ўтин ташиб сотувчи шафёрлар билан курашамиз. Аслида натижа билан эмас, сабаб билан курашилади. Дархтларнинг кесилаётганига сабаб нима...?
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
ҚИСҚА ҲИКОЯ
Бир киши балиқ овлаб келиб хотинидан уни қовуриб беришини сўради. Хотини уйда балиқни қовуриш учун ёғ йўқлигини айтди. Эр хотинидан уни ҳеч бўлмаганда товада қиздириб беришини айтди. Хотин уйда това йўқлигини айтди. Эр бу сафар нима дейишини билмай турганида хотин унга бақирди: "Газ йўқ!".
Эр балиқни кўтариб чиқиб кетди ва уни денгизга улоқтирди.
Хурсанд бўлган балиқ: "Яшасин ҳукумат!", деб бақирди!