Translation is not possible.

#БӮЛГИМ_КЕЛАДИ

Роббим, маъромида, эмас тоатим,

Комил бӯлолмайди, гоҳ итоатим,

Қахр - у, ғазабинга , етмас тоқатим,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

Гоҳида нафсимга, ӯтмайди сӯзим,

Ӯзимни жарликка, тортаман ӯзим,

Кӯр бӯлиб қолмаса, бӯлди қалб кӯзим,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

Гоҳида иймоним, киради тилга,

Аллоҳдан қӯрқувни, солади дилга,

Эй нафсим, жаннатга кирайлик бирга,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

Бу дунё динимни, сӯрар махрига,

Нафс қурбон бӯларкан, хирснинг захрига,

Хавасим келади, тақво ахлига,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

Бу йӯлга чиқай деб, доим қулайман,

Тириклик бадалин, қандай тӯлайман,

Аллоҳдан ӯзимга, тақво сӯрайман,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

Ё Раббим раҳматинг, буюк иноят,

Холимдан ӯзинга, қилдим шикоят,

Аллоҳим менга ҳам, бергин хидоят,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

Фитналар тортади, ӯзин домига,

Мен фақат мусулмон, бӯлдим номига,

Фатхия тезроқ кел, муъмин холига,

Мени ҳам тақводор, бӯлгим келади!

30. 09. 2024.

Фатхия Туркистоний

T.me/fathiya_turkistoniy

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group