Translation is not possible.

Борди келди йўқолди

Айтайми сабабини?

Харажат одамларнинг

Бериб қўйди адабини!

Телефонда гаплашамиз

Баҳонамиз об-ҳаво.

Тўртта нон-у йўлкира

Бўлиб қолган муаммо!

Олтмишинчи-етмишинчи

Йилларга бир қайтайлик.

Болаларга ëшлигимиз

Эртагини айтайлик.

Обкаш деган нарсага

Челакларни илардик.

Қудукдан сув ташиб келиб,

Идишни тўлдирардик.

Танчага чўғ олиб келиб,

Босиб қўйиб кулига,

Бир кило ун берарди

Бухонканинг пулига.

Ҳаммамизнинг уйимизда

Ўчоқ-тандир бўларди.

Нонга ҳадеб чопмасдан,

Нон-патир ёпиларди.

Чироқнинг идишига

Керосинни қўйволиб,

Қоронғида ўтирардик,

Лампашиша ёкқволиб.

Тахмонда ўрин кўрпа

Мебель диван қаёқда??

Ерга жой солиб ухлаш

Модайди ҳамма ёқда.

Ўзбеклар қиз узатса,

Ўнта кўрпа қиларди.

Амма, буви, холалар

Ётиб қолгани борарди.

Телевизор деганлари

Бойникида бўларди.

Кино бошланиб қолса,

Маҳалла кириб кўрарди.

Қозонда сув иситиб,

Кирни қўлда ювардик.

Ванна, ҳамом бўлмаган,

Совуқ сувда чаярдик.

Саксонга кирган бувим,

Вой оёғим, демаган.

Чунки ўша маҳалда

Унитазлар бўлмаган.

Меҳнатни роса қилдик,

Тилимиз ҳам бир қарич.

Бинойидай ўтирибмиз

Сочларимиз оқариб.

Энди бирорта уйнинг

Тандири, ўчоғи йýқ,

Ҳамма нарса автомат,

Ҳамма касал, соғи йýқ.

Меҳр кўзда, яқинларни

Кўзингиз-ла кўринглар.

Оқибат йуқолмасин

Дийдорлашиб туринглар!!!

Send as a message
Share on my page
Share in the group