Translation is not possible.

#Архив

МУСЛИМАЖОН ИНТРНЕТДАН РАСМИНГ ОЛ

Бир сўз айтай гарчи сўзим

келса малол,

Муъминларга эслатмадир

асли халол,

Муслималик номусинга

Келмай завол,

Муслимажон интрнетдан

Расминг ол!

Рижолларни фитналарга

Солиб қўйма,

Махрамингни хамиятин

Олиб қўйма,

Махрамларинг даюсмиди

Ўзинг ўйла,

Муслимажон интрнетдан

Расминг ол!

Хижоб ўзи кийилади

Ибодатга,

Хақ амрининг буйруғига

Итоатга,

Насихатим олсанг агар

Инобатга,

Муслимажон интрнетдан

Расминг ол!

Ойдек юзинг гўзал экан

Мисли хилол,

Интрнетда лайк тўпларму

Ёки динор,

Сохта эмас чиндан агар

Бўлсанг диндор,

Муслимажон интрнетдан

Расминг ол!

Покизалар покизага ёр

Бўлади,

Фотийманинг Алийсида

Ор бўлади,

Аллох учун ўралган кенг

Хижобларга,

Дайдимайди интрнетлар

Тор бўлади,

Агар сўзим келсахамки

Сенга малол,

Фитна қилма интрнетдан

Расминг ол!

2019

Фатхия Туркистоний

T.me/fathiya_turkistoniy

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group