Translation is not possible.

\"Вақтдан баракаси йўқолганларга васият!

Салафдардан бири  айтган: \"Қачон Қуръондан бир қисмни кўпайтирсам, вақтимдаги барака ҳам кўпаяр эди. Шундай бўлдики, қисмим ўн порага етди ва вақтидаги баракам ҳам яна ортди\".

Иброҳим ибн Абдулвоҳид Мақдисий илмга киришган Зиё Мақдисийга васият қилиб айтган: \"Қуръон ўқишни кўпайтир ва уни тарк қилма. Шунда истаган илминг сенга осонлашади\".

Зиё айтади: \"Мен буни кўп марта тажриба қилдим, қачон Қуръон ўқисам, ҳадис эшитиб ўрганишим ва уни кўп ёзишлик менга осон бўлар эди. Агар Қуръон ўқимасам, ишларим оғирлашарди\".

(📗Зайил Табақотул Ҳанбалия ибн Рожаб, 3/205)

Send as a message
Share on my page
Share in the group