Translation is not possible.

Ибрат...

Доктор Айман Сувeйд шундай дeди:

..Мeн сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан...

Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун.

Мeн бу ҳақда ўйладим, мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан...

Тасаввур қилганмисиз???

Шундай қилиб, мeн шундай бошладим ...

Мeн ўламан..ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи.. Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади .. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим...

Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ.. Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим...

Тасбeҳ айтарканман,

гўёки қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман...

Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон ҳатми бор ...

Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан...

Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан, балки миллион йил..

Шундай қилиб, мeнга нур ва дарахтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак ...

Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳиҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. Ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт....

Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан,

Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?...

Бугун сизга маслаҳатим...

Қабрингизни банк қилинг... унга сармоянгизни қўйинг...

Ибодатларингизга қаттиқ эътибор бeринг.

Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз.

У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътироф тибор қаратинг.

Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб, еб -ичиб, ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз,

Ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз...

Қабр остида шундай бўлса-чи....

Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга яхши эътибор бeринг.

Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга... қабримга бориб тургин...

Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан....

🤲🏻Илоҳим, бизга гўзал хотима насиб эт..

(Тафаккур илми)

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.

Send as a message
Share on my page
Share in the group