Translation is not possible.

#китоб_уқи

Комил Синдаров - ўқувчиларга дастлаб шоир сифатида танилган муаллифни бугун ўзбек китобхонлари яхшигина детектив устаси сифатида билишади. «Қимматга тушган хато», «Темурийлар кутубхонасининг сири» (ўзбек ва рус тилларида), «Амирликнинг олтин тахти изидан» китоблари ўтган йиллар мобайнида «Ўзбек детективи» рукнида чоп этилиб, кенг китобхонлар оммасида илиқ қарши олинган.Мазкур янги китоб - «Дорихонадаги қотиллик» ҳам детектив

жанрида бўлиб, ҳаётий ҳақиқатларни оқ ва қора рангларда яккол тасвирлайди. Синдаров қаҳрамонларини яхши ё ёмон, деб ажратмайди, укувчи мутолаа жараёнида фикрлайди, мулоҳаза қилади,атрофида содир бўлаётган воқеаларни жонли тасвирларда куради ва нихояда, ўзи хулоса қилади.Муаллифнинг касбий фаолиятда бевосита рўбарў бўлган жиноят тафсилотлари детектив ихлосмандлари учун ажойиб мавзу ва ёкимли мутолаа бўлишига ишонамиз.Дарвоке, «Терговчи» деган умумий ном остида нашрга тайёрланган мазкур детектив серия ёзувчи ижодининг ўнта китобини ўз ичига олади.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group