Translation is not possible.

Икки иш борки, унга амал қилинса, уйлардаги баракалар кўпаяди ва у уйларни шайтонлар тарк қилади.

🔺Биринчиси:

Уйга ўнг оёқ билан \"БИСМИЛЛАҲ\", деб киришлик.

Агар инсон уйига \"БИСМИЛЛАҲ\", деб кирса, у билан келган шайтоннинг йўли тўсилиб, \"бизга бу уйда ётоқ йўқ энди\", деб қайтади.

🔺Иккинчиси:

Уйга кирган киши  ўз аҳлига САЛОМ беришидир.

Ҳар таомланиш олдидан БИСМИЛЛАҲ айтилса, шайтон шерикларига:

\"Бизга бу уйда таом ҳам йўқ энди\", дейди.

Уйга кирган эркак кишига аёл ёки фарзанд биринчи бўлиб салом бериши шарт бизнинг урф одатларимизда,

лекин шариъат одобларида эса кўчадан кирган киши уйдагиларга салом беради, шунда уйдаги ризқларга, фарзанд, аҳли-оилага барокатлар берилади.

Барокатлар берилса, фарзандингиз, жуфтингиз яқинларингизни ҳидоятлайди, ризқингиз ҳалолдан кўпаяди, топган ҳалол молингиз фақат хайрли ишларга сарф бўлади, Аллоҳнинг тоатида яшашингиз, ибодатларни эринмай қилишингизга куч-қувват бўлади.

Унутилган суннатларни тирилтириб яшанг.

Аҳли-аёлингизга яхшилик илиниб яшанг.

Кўчада юз кишини ишини жилмайиб, битириб бериб, уйга келиб, энг яқин инсонингизга қовоғингизни солманг.

Кўчадагилар бир дуо қилиб унутадилар,

сизни доим дуода эслаб турувчи  инсонларни эҳтиёт қилинг.

Уларнинг дуолари тилларидан эмас, балки қалбларидан чиқади.

Худди шундай, зулм қилсангиз ҳам, Аллоҳга нолалари қалбларидан отилиб чиқади.

Мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, дуолари тўғри Аллоҳга етиб боради.

Заифа аёлга зўровонлик қилманг, чунки у Аллоҳнинг омонати, сизга у заифанинг кучи етмайди, лекин у амонатнинг эгаси Аллоҳ эканлигини унутиб қўйманг, чунки у Зот сизни тинч қўймайди.

Ёки билагингизда кучингиз борлигида оёғингиз тагига йиқитиб  уринг, сўкинг, хақоратланг...

Кучларингиз қолмаганда, Аллоҳ ҳам сизни оёқлар тагига йиқитишини бир-бир эслаб туринг.

Аёл бечора, аёл заифа, йиллаб нохақ калтаклар еб, хорланиб, охирида бир марта яхши гапириб, узр сўраган жуфтини қувониб, ёмонликларини унутиб юборади.

Жуфти кечиради, Аллоҳчи?!

Узоқ тунлар қақшаб, йиғлаган кўзларни Аллоҳ унутадими?!

Узоқ йиллар хаққи паймол бўлганларни Аллоҳ унутадими?!

Фақирликда сабр қилиб, калтакланган, ҳомиладор бўлгани учун ҳар сафар калтакланган, илм олаётгани учун лаънатланиб, калтакланаётган, фаҳш ҳаётга рози бўлмаётгани учун калтакланаётганларнинг ҳимоячиси Аллоҳ эканлигини унутиб қўйманг.

Қўлингизда кимнинг амонати турганини унутиб қўйманг.

Аллоҳ буюргани учун сизни \"бегим\", деб, бўйин эгган аёллингизнинг Эгаси, Ҳожаси, Улуғ Аллоҳ эканлигини унутиб қўйманг.

Бугун у мазлума, хаққини ололмас балки, лекин Қиёматда у заифага сиз зўровоннинг барча ибодатларингизни ажри тўлиқ олиб берилади.

Аёлингиз қиммат амонатингиз -уни Эгасига топширгунча авайлаб тутинг, мукофотланасиз.

Хорласангиз - хорланасиз!!!

Send as a message
Share on my page
Share in the group