Translation is not possible.

Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Аллоҳ таолога эллик йил ибодат қилдим. Аммо, ибодатнинг лаззатини учта нарсани тарк қилганимдан сўнгина топдим:

1. Одамларнинг ризолигини тарк қилдим токи ҳақни сўзлайдиган бўлдим.

2. Фосиқ кимсаларнинг суҳбатини тарк қилган эдим, солиҳ дўстларни орттирдим.

3. Дунё ҳаловатини тарк қилган эдим, охират ҳаловатини топдим».

(Сияру аълом ан-нубало, 11/34)

Send as a message
Share on my page
Share in the group