Бутун мулк Аллоҳникидир.
Ҳар тонгда уйқудан кўз очиб уйғонишингиз, нафасни қийналмай олиб атрофдаги гулу райҳонлардан таралаётган нафис ҳидларни ҳидлаб роҳат топишингиз Аллоҳни неъматларидандир.
Кўзингиз кўриб турган оламнинг жамоли Аллоҳникидир.
Аллоҳнинг каломини яйраб тинглашингиз,
У Зотнинг йўлига чақирган Россуллар меросхўрларининг сўзларини тинглаб қалбингиз имон суви билан суғорилиши Аллоҳнинг аътоларидандир.
Менинг уйим деб оёқларингизни узатиб яйраб ўтирган уйларингиз Аллоҳникидир.
Хизматингиздаги машина, велосипедингиз ҳам Аллоҳники.
Чўнтакдаги пулингиз, далаҳовли-ю ҳисобингиздаги молу- давлат Аллоҳникидир.
Сўзлаётган тилингиз, ушлаётган қўлингиз, сизни кўтариб турган оёқларингиз- Аллоҳнинг мулкидир.
Сизга Аллоҳнинг мулкидан барча яхшиликлар берилди.
Аллоҳнинг мулкини ишлатиб,
Аллоҳга осий бўла кўрманг.
Аллоҳ сизни тоатида кўрса неъматларини зиёда қилади.
Осий бўлсангиз бироз арқонингизни бўш қўядида, сўнг бўйнингиздан тортиб АЗОБИГА олиб кетади.
Унутманг- СИЗ АЛЛОҲНИКИСИЗ.
Миллиардларга сотилмас неъматлар билан сизни яшатиб қўйди.
Аллоҳ кўзингиздан бирини олиб қўйса,
қанчалик бой бўлманг,
қайтара олмайсиз. Чунки у сизники эмас, Аллоҳнинг мулкидир.
Демак СИЗ ожизсиз.
Тан олинг, Қудрат эгасига тиз чўкинг амрларига таслим бўлинг.
Унинг неъматлари билан Унга осий бўлманг.
Мулк Аллоҳникидир, истаганига бериб, истаганидан мулкни тўсади.
Берса ҳам, тўсиб қўйса ҳам, чексиз яхшилик учун қилган бўлади.
Тоатларда яшаб сабр қилинг, яқинда Унинг мулки нақадар катта хазина эканини кўзларингиз билан кўрасиз.
Жаннатларда мангу бахтни топиш учун тоатларига сабр қилинг.
Тоатларига сабр қилиб дунёнинг ўзида Жаннатларда яшанг.
Ҳақиқий бойлик: қалбингиздаги имон, қаноат, қадарга розилик, ҳаё ва ҳусни хулқингиздадир.
Сиз ЖАННАТЛАР учун яралгансиз.
Жаннати бўлиб, Жаннатларга лойиқ бўлиб, Жаннат йўлидагилар билан яшаб ўтинг.
Шаҳватлар билан ўралган Дўзах аҳли билан адашиб кетиб қолманг,
ортга йўл топа олмай қоласиз.
Ёки абадий роҳат ёки абадий олов ичидаги ҳаёт сари кетмоқдасиз.
Адашишга ҳаққингиз йўқ.