Translation is not possible.

Солиҳа Айвайриди \"Асирликдан мартабагача\" китобида шундай ёзади: Овропа тараққиёти қай даражада бӯлганини билиш учун салбчилар даврига қайтиш шарт эмас. Юз йил олдин Усмонийлар даврига қайтиб, уларнинг тараққиёти билан овропаликларни солиштириш етарлидир.\"

1624 йили шаҳзода Брандебо шаҳзодалар ва таниқли амалдорларни ӯтказилаётган зиёфатга чорлаш учун уларга таклифнома жӯнатади. У таклифномаларга шундай деб ёзади: \" меҳмонлардан илтимос: чиғаноққача қӯлларни ликопчага солмаслик, овқат қолдиқларини орқа тарафга ташламаслик, бармоқларни ялаб ӯтирмаслик, ликопчага турурмаслик, дастурхон учига бурун артмаслик керак \".

Муаллиф айтади: \" Бундай матн овропаликларнинг тарбия ва маданияти даражасини яққол кӯрсатиб турибти. Ҳудди шу вақтда Европанинг бошқа бир қисмида холат ӯзгача эди. Ангилянинг қироли Яков 1 нинг саройида қиролдан, қироличадан ва маликадан жуда бадбӯй ҳид тараларди. Бундай хидлар билан устидаги қимматбаҳо кийимларнинг гӯзаллиги билинмасди. Ӯша пайтларда Европадаги ҳолат ана шундай бӯлган. Айни вақтда мусулмонларнинг пойтахти Истамбулда ҳалифанинг саройидаги ҳолат эса бошқача бӯлган. Европалик элчилар Усмонийлар давлатига келса, султон хузурига киришдан аввал душ қабул қилиши мажбурий бӯлган. 1780 йиллари Султон Аҳмад 3 даврида Усмонийлар давлати ҳарбий ва сиёсий жихатдан заифлашиб қолади. Ангиля элчисининг аёли Леди Монтегю кӯплаб хатлар ёзган ва улар кейин нашр этилган. Бу хатларда биз мусулмонлар покиза, тарбияли ва хулқи гӯзал бӯлганини билиб оламиз. Малика Леди ӯзининг хотираларида шундай воқеани келтиради: Усмонийлар маликаси Хафиза унга қӯлда тикилган рӯмолча совға қилади. Маликанинг хайрати шунчалар эдики, элчининг аёли ӯша рӯмолча билан оғзини артгани қӯрққан. Мусулмонларнинг овқатдан олдин ва кейин қӯлини ювиши Овропаликларни хайрон қолдирган.

Таниқли инглиз ҳамшираси Флоранс Найтингалнинг 19 асрнинг ӯрталарида инглиз касалҳоналари ҳақида ёзганини ӯқиш кифоядир. Касалхоналар ахлат ва нопокликлар тӯпланадиган жой бӯлган. Касалхона бинолари юзлаб касаллар билан тӯлиб - тошган. Беморлар оддий қулайликлардан ҳам махрум бӯлиб, табиий хожатларини ӯринларига қилаверишган\".

Исломнинг илоҳий тараққиёти билан инсониятнинг бошқа вакилларининг ривожланишининг фарқи шундай бӯлган.

📚\"Муслиманинг Шахсияти\" китобдан.

#хулоса

Бугунги кунга келиб кофир ва мушрика бӯлган аёллар, \" Ислом аёлларни хушбӯйлик сепишини қоралайди, ислом дини аёлларни сасиб юришга буюради\" деб жар солиб, гӯёки исломни қораламоқчи бӯладилар.

Биз айтамизки: Ислом поклик динидир. У хох эркак, хох аёл бӯлсин инсонларни мунтазам равшда покиза юришга буюради. Шунинг учун ҳам динимиз бизга Ғуслни вожиб, таҳоратни суннат (ӯрни келганда важиб) қилди. Намоз ӯқийдиган, яъни динига амал қиладиган мусумонлар кун давомида, таҳорат олиб покланиб, кийимларини ҳам нопокликлардан асраб юрадилар. Ислом аёлларни уйда эрлари учун зийнатланиб, хушбӯйланиб юришига рухсат беради. Биз кофирлар каби енгилтак аёллар эмасмизки хушбӯйлигимиздан юзлаган эркаклар бахра олса!

Муслималар қимматбаҳо тош сингари бӯлади, унга фақат соҳибигина эга чиқиб, фойдалана олади. Арзон матоҳ сингари ҳар кимга хизмат қилмайди. Аллоҳ бизни шундай гӯзал дин билан неъматлантирди, энди хидоятдан сӯнг адаштириб қӯймасин амийн.

T.me/fathiya_turkistoniy

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group