Translation is not possible.

Мени таажжубга соладиган учта нарса бор:

Биринчиси– эртаклардаги Подшоҳларнинг учта ўғли бўлган экан деб бошланиши, уларнинг каттаси доим аҳмоқ, энг кичиги эса, доимо оқил, доно, зукко бўлиши;

Иккинчиси– киноларда бой одам доим ёмон образда акс этиши, золим, каззоб, ҳаромдан ҳазар қилмаслиги-ю, ака-укаларидан уй-жойни олиб қўйиши, ё ҳайдаб чиқариши;

Учинчиси – ҳаётда камбағал доим пешона тери билан ҳалол пул топадиган, ғариб, бечора, ноҳақликка чидаб, зўрға кун кўрадиган мазлум деб кўрилиши.

Ваҳоланки, шунақанги тескари ҳолатларни кўрганман, улардан китоблар ёзса бўлади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group