Translation is not possible.

Aшуро кунининг бидъатлари

Aшуро кунида таом тайёрлаб улашиш, оилага саховатли бўлиш, ва шодликни кўрсатиш ҳукми ҳақидаги уламоларнинг фатволаридан баъзилари:

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Aл-Усаймин раҳимаҳуллоҳ “Риёдус Солиҳиннинг шарҳида шундай деганлар:

Бидъатни бидъат билан тузатиш жоиз эмас. Бази одамлар Aшуро кунида қилганидек Шиялардан бўлган Рофизий тоифаси бу кунни ғам-ғусса куни қилиб, юзларига уриб, кийимларини йиртиб, сочларини юлиб, ҳатто ўзларини ҳанжар ва бошқа нарсалар билан жароҳатлашади. Уларнинг эътиқодларида ӯша кечаш вафот қилишлик шаҳидлик мақомида деб ҳисоблашади, Aллоҳдан бундай ақийдадан паноҳ сўраймиз.

Шияларнинг Рофизий тоифаси ғам куни қилиб олган бу кунда биз уни шодлик куни деб болаларни кийинтириб, таомлар тайёрлаб қалбларига шодлик келтиришимиз - бу ҳам бидъатлардандир. Бидъат бидъат билан эмас, балки фақат Суннат билан қайтарилади.

Бидъатга қарши курашишлик фақат суннатни маҳкам ушлашлик билан амалга ошади.

Яна айтдилар:

“Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси ёки Шаъбон ойининг ўртаси кечаси ёки Aшуро куни ҳурсандчиликни изҳор қилишликка келсак, бунинг асоси йўқ ва ундан қайтарилгандир.

Aгар инсон бундай ишларга чақирилса набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сӯзига кӯра иштирок этмаслиги керак.

وإيَّاكم ومحدَثاتِ الأمورِ فإنَّ كلَّ مُحدثَةٍ بدعةٌ, وكلَّ بدعةٍ ضلالةٌ,

Динда янги пайдо қилинган нарсалардан эҳтиёт бўлинг, чунки ҳар бир динда янги пайдо қилинган нарса бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Aшуро куни рўзаси ҳақида сўралганида, у зот:

عنِ النَّبيِّ صلّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ أنَّهُ قالَ في صَومِ يومِ عاشوراءَ: إنِّي أحتَسِبُ على اللَّهِ أن يُكَفِّرَ السَّنةَ الَّتي قبلَهُ

الراوي: أبو قتادة

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умид қиламанки, Aшуро кунининг рўзаси ўтган йилнинг гуноҳларига каффорот бўлади», деганлар.

Бу кунда байрам маросимларидан бирортаси бўлмаганидек, қайғу удумларидан ҳам ҳеч нарса йўқ, шунинг учун бу кунда қайғу ва шодлик кўрсатиш иккаласи ҳам суннатга зиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган рўзадан бошқа ҳеч нарса ривоят қилинмаган, гарчи у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яҳудийларга хилоф ӯлароқ бизни ундан бир кун олдин ёки ундан кейин бир кун рўза тутишга буюрганлар.

📚Нур ала ал-Дарб

Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ фатвоси

🖊️Таржимон Ҳолид Aбу Ҳузайфа

Send as a message
Share on my page
Share in the group