Translation is not possible.

#танқид

Нечун алломалар бир сўз ҳам демас,

Ахир бизга аҳли илмлар керак!

Шкафдан чиққувчи Олимлар эмас,

Жаҳонга чиққувчи олимлар керак!

Бугун бу замона зарларга сармаст,

Ялтираб кўринган саробга ҳавас,

Ўзганинг ҳасмига боққувчи эмас,

Машъала ёққувчи олимлар керак!

Пиар деб тириклай ўлганлар эмас,

Бировнинг ҳолига кулганлар эмас,

Гуноҳ бирла машҳур бўлганлар эмас,

Илм-ла танилган олимлар керак!

©️ Ўлмасбек Самарқандий

Send as a message
Share on my page
Share in the group