Translation is not possible.

ТЕРРОР

"Тафтиш маҳкамалари".

Бу ташкилот насронийларнинг диний, террорчилик ташкилоти бўлган.

Испания қироллари бу ташкилотдан Андалусдан исломни бутунлай йўқотиш учун фойдаланишган.

Бу ташкилотга 1478 йилда асос солинди. Уни бошқарувчисини \"Буюк тафтишчи\" дейишар эди. Улар жуда кўп бебаҳо қўлёзмаларни ёқиб ташлашди. Ғарнота(Гранада)нинг ўзида мусулмонларни барча китобларини топширишга мажбурлашди. Ўшанда ўн беш миллион китоб жамланган. Ҳаммасини ёқишган. Кўпи зарҳал ёзувли, гўзал мувовали бўлган. Тиббиётга оид озгина китоб қолган.

Бу ташкилот мусулмонларни насронийликка мажбурлади. Аммо мусулмонларнинг насронийлиги фақатгина юзаки эди. Улар насронийларнинг одат ва ибодатларига амал қилишар, шу билан бирга исломий ибодатларни ҳам тафтиш маҳкамаларидан қўрқиб яширинча қилишар эди.

Тафтиш маҳкамалари қуйидагиларни таъқиқлади:

1. Араб тилида гаплашишни.

2. Хатнани.

3. Қиблага юзланиб туришни.

4. Ювиниш ва чўмилишни.

5. Арабларга оид кийимларни кийишни.

6. Арабча ва Мағрибча овқатларни.

7. Ҳинно қўйишни.

Тафтиш маҳкамалари кимда қуйидаги ҳолатлар исботланса ўшани қатл қилди:

1. Кимда-ким жума куни ғусл қилса ва мусулмонлиги аниқланса.

2. Исломий байрамларда зийнатли либос кийганларни. Уларни аниқланган. Агар ўзларидан кимдир билмасдан кийиб қўйган бўлса уни қўйиб юборишган. Мусулмонлар кийса аниқлаштирмасдан қатл қилишган.

3. Бирор кишининг уйидан қуръон топилса уни суриштирмасдан қатл қилишган.

4. Кимдир Рамазонда овқат емаса, сув ичмаса уни қатл қилишган.

5. Ароқ ичмаса, чўчқа гўшти емаса уни қатл қилишган.

Бирор-бир кишининг мусулмонлигидан шубҳа қилишса авратини очиб кўришар хатна қилинган бўлса уни қатл қилишар, оиласидан кимдир хатна қилинган бўлса ҳам уларни қатл қилишар эди.

Тафтиш маҳкамаларининг азоб бериш усуллари:

1. Икки оёқни икки томонга тортиб узиб олиш.

2. Жағни айириб ташлаш.

3. Бўғилиб ўлгунича оғзидан сув қуйиш.

4. Оғир асбоблар билан оёқнинг суягини эзиб ташлаш.

5. Қиздирилган темирлар билан баданни куйдириш.

6. Темир тиканли қамчи билан қамчилаш.

7. Махсус асбоб билан тилни кесиш.

Тафтиш маҳкамаларининг қатл қилиш услублари:

1. Тириклайин кўмиш.

2. Оловда куйдириб ўлдириш. Қирол Фернанд шунга ишқибоз эди.

3. Михли қутилар. Мусулмонларни ўша қктиларга солиб уни секин-секин ёпишар, михлар унинг танасига кириб ҳалок қилар эди.

4. Ҳовузлар. Мусулмонларнинг қўл-оёқларини боғлаб ҳовузга ташлаб сувга тўлдиришар эди.

Бугун эса мусулмонлар Испания терма жамоасининг, Испания футбол клубларининг ғалабасини кутиб, ғалаба қилса хурсанд бўлиб юришибди.

Шундай бўлса ҳам қатл қилинган мусулмонларни тинч қўйишмади. Уларни кўмилган жойдан ковлаб чиқариб ташлаш ҳақида қарор ҳам чиқаришган!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group