Translation is not possible.

Келинг, бугун Аллоҳнинг карами, дунёнинг ишлари, ризқлари ҳақида гаплашсак.

Бугунги кунда дунёда энг катта махлуқ кит(ҳут)лар ҳисобланади. Улар бир неча турга бўлинади. Уларнинг ичида энг каттаси кўк кит деб айтилади.

Бу китнинг кунлик озуқаси 3-4 тонна бўлади. Бир марта оғиз очишида 3-4 тонна сувни фильтрлайди ва ҳар сафар оғзини очганида юзлаб килограмм майда балиқлар, планктонлар тутади. Ва кун давомида юқорида айтганимиздай, 4 тоннагача емак ютади...

Бу китлар дунё бўйича бугунги кунда 25000 тача бўлиши мумкин деб таҳмин қилинади. Бу дегани – юз минг тонна кунига, йилига эса 36 миллион 500 000 минг тонна балиқни фақат битта шу кит тури учун Аллоҳ Таоло етказиб беради. Бу энг катта махлуқ ҳақида эди.

****

Яна бир махлуқ бор–бўйи хулқи, ҳарактери маълум бўлмаган, кайфияти ўзгариб турадиган, ҳушига тутса меҳрли, тутмаса қаҳрли ёвуз бўлган, бўйи 150-200 см лар, вазни 50 кг дан 200 кг лар орасида. У таҳминий ҳисоб китобларга қараганда (2020 йилги маълумот асосида) китлардан ҳам 5 баробар кўп– 156 миллион тонна балиқ ейди. У– ўша балиқни ҳам ейди, сувни ҳам ичади, тутиб олса китни ҳам ейди, унинг номи одам зот дейилади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

2 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group