Translation is not possible.

ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА ДУО ФАЗИЛАТИ

Кўплаб ота-оналар фарзандларининг ахлоқ-одоби ёмонлашиб бораётганидан шикоят қиладилар, уларни имон-эътиқодли бўлишлари учун, салбий хулқ-атворларини ислоҳ қилиш йўлларини ахтариб ўзларини хар тарафга урадилар. Фарзандлари учун барча шароитларни яратиб беришларига қарамай ҳеч қандай натижага эриша олмаётганликларини афсус ва надомат билан баён қиладилар.

Айнан мана шундай ота-оналар қайсики, фарзандларининг аҳли солиҳ бўлиши чорасини топиш йўлида ҳамма эшикларга бош урадилар, таълим-тарбиянинг қўллаб кўрмаган энг замонавий воситалари ҳам қолмайди.

Бироқ, кўпчиликлари фарзандларини ислоҳ қилиши мумкин бўлган энг муҳим ва афзал йўлни, самарали ва натижаси кафолатланган воситани унутадилар ёки унга бепарво бўладилар. У ҳам бўлса, ота-онанинг фарзанди ҳаққига рушду ҳидоят ва салоҳият сўраб Аллоҳ таолога доимий тарзда дуо қилишидир.  

Ҳақиқат шуки, кўпчилик ота-оналарнинг ўз фарзандлари ҳақига дуо қилишларининг нақадар аҳамиятли эканлигини унутишлари ёки бунга бепарво бўлишлари, улар фарзанларининг тарбияли бўлиши учун барча моддий воситаларни, яъни сабабларни қўллаётганликларига суяниб қолаётганликларидандир.

Бордию сиз ана шундай ота-оналарнинг бирортасидан: сиз фарзандингизни аҳли солиҳ ва тарбияли инсон бўлиши учун унинг ҳаққига неча марта дуо қилгансиз, деб сўрасангиз, шунча ҳаракатни қилганимдан кейин дуо ҳам қилишим керакми, дейиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Албатта, фарзандларнинг аҳли солиҳ бўлишида сабабларни ушлашнинг аҳамияти катта. Масалан, аввало келажакда яхши мураббия бўладиган солиҳа жуфтни танлаш, фарзанд туғилгач унга чиройли исм қўйиш, мурғаклик вақтидан қалбига имон уруғини экиш, унинг уй ичидаги тарбияси, уйдан ташқаридаги юриш-туришини назорат қилиш, яхшилар билан ошно бўлишига эътибор қаратиш, ҳаттоки Аллоҳ таолонинг амрига итоат этиши, қайтарган ишларидан қайтиши, ҳуллас бу ҳаётда ҳар бир босган қадамига эътиборли бўлиш жуда ҳам муҳим. Аммо, буларнинг барчаси ота-онанинг фарзанд ҳақига хайрли дуо қилишининг ўрнига ўтади, дегани эмас.

Ушбу мавзуга оид Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан танишиб чиққан киши ота-онанинг ўз фарзанди ҳақига хайрли дуо қилиши пайғамбарлар ва солиҳ кишиларнинг фарзанд тарбиясида тутган йўллари эканлигига амин бўлади.

Масалан, Халилуллоҳ Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд беришини сўраб шундай дуо қилганлар:

{  رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ } الصافات/100

яъни: “Эй, Раббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!” (Соффот сураси, 100-оят).

Шунингдек, Закариё алайҳиссалом Аллоҳ таолодан Яъқуб авлодига муносиб фарзанд беришини сўраб дуо қилганлар:

.....فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا * يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنْ آلِ يَعْقُوبَ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا } مريم/5-6

яъни: “...Энди Сен Ўз даргоҳингдан менга бир дўст (фарзанд) бер. У менга ва (бобом) Яъқуб наслига меросхўр бўлсин ва ундан барчани рози қилгин!” (Марям сураси, 5-6-оятлар).

Пайғамбарларнинг дуоси уларга фарзанд берилганидан кейин ҳам тўхтагани йўқ. Балки, чиройли тарбия бериш билан бирга янада кўпроқ дуо қилишда бардавом бўлганлар. Масалан, Иброҳим алайҳиссалом ўзлари ва фарзандлари ҳақида мана бундай дуо қилганлари ҳақида Қуръони каримда баён этилган:

{ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا الْبَلَدَ آمِناً وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ الأَصْنَامَ } ابراهيم/35

яъни: “Эсланг, Иброҳим айтган эди: “Эй, Раббим! Бу шаҳарни (яъни, Маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин!” (Иброҳим сураси, 35-оят).

{ رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ } ابراهيم/40 .

яъни: “Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!” (Иброҳим сураси, 450-оят).

Қуръони каримда фақат пайғамбарларнинг ўз фарзандлари ҳақига қилган дуоларигина зикр этилмаган, балки бошқа солиҳ зотлар ҳам ўз фарзандлари ҳақига дуо қилганлари айталган. Масалан, қирқ ёшга етган бир солиҳ инсон ҳам ўз фарзанди ҳақида шундай дуо қилган:

Send as a message
Share on my page
Share in the group