Translation is not possible.

Арафа кунининг рўзаси  икки йиллик гуноҳларимизга каффорат бўлади. Буни қўлдан чиқармайлик.

Бақара сурасининг охирги оятлари ҳамма нарсага кифоя. Унга риоя қилайлик.

Ашуро кунининг рўзаси бир йиллик гуноҳга каффоратдир. Бунга ҳушёр бўлайлик.

Зуҳо намози ҳар бир аъзомиздан, ҳар бир бўғимимиздан садақа ўрнига ўтади. Бунга қаттиқ турайлик.

Лайлатул қадрда қоим бўлиш бутун умрлик ўлжадир. Буни қўлдан чиқармайлик!

Abdulqodir Domla

Send as a message
Share on my page
Share in the group