Translation is not possible.

Бир кишининг беш қизи бўлиб, бештала қизини хам турмушга бериб, барча ғамлардан қутилиб, ўзи учун қаср уй қура бошлабди.

Усталардан бири хайрон бўлиб \"Ўғли бўлмаса, бу иморатни кимга кераги бор\" деб ўйлаб қизиқиб уй эгасига савол берибди.

- Хожи ака қизларингизни узатибсиз, энди бу уйни кимга соляпсиз?

Ўзингиздан кегин бирор қизингизга қолдирасизми? Сиздан кейин бу уй ғалвали бўлиб қолмасмикин?

Хожи ака кулиб жавоб берибти:

- Бу уй ўзим учун қизларимга бундан хам кўпроғини қолдирдим. Аллох буюрса уларни сандиғи ҳеч бўш қолмайди. Уларнинг бойлиги менинг бойлигимдан хам зиёдароқ. Нима қолдирганимни хам билишни хохлайсизми уста? Унда эшитинг. Уларнинг хаммасига ёшлигидан \"Воқеа\" сурасини ёд олдириб қўйганман. Бундан ортиқ бойлик бўлмаса керак.

Хар бир хонадоннинг қизи хар куни бир марта \"Воқеа\" сурасини ўқиб турса, Аллохнинг ваъдаси бор, шу хонадон ҳеч қачон ёмонлик кўрмайди. Бойлигимнинг асосчилари хам шу қизларим. Уларнинг илмлари ортидан Аллох шу кунларни кўришни менга насиб қилди.Сизга хам шуни тавсия қиламан. Кизингиз бўлса \"Воқеа\" сурасини ёд олдириб қўйинг!

Send as a message
Share on my page
Share in the group