Translation is not possible.

Шу болачалар ёшида набирамиз, қизимиз бор. Озгина бирор нарса бўлса чидамай қоламиз. Бу бечора бегуноҳ гўдакларнинг ота-онаси нима қиляптийкин!? Яна, тирикмикин ҳали? Ё ҳозирдан етим бўлиб, ўз ҳолига ўзи қолдимикин?

Эй Аллоҳ! Бу мазлумларга қачон нусрат берасан? Қачон ёрдам берасан! Қачон Ўзинг ҳимоянга оласан? Бу дунёдаги кўпик умматдан, биздан ёрдам йўқлигини, ўзимиз билан ўзимиз оворалигимизни бизданам яхши биласанку! Уларни сабрини синамагин Парвардигоро! Бизниям имтиҳон қилмагин! Биз у имтиҳонингдан ўтолмаймиз, ҳеч нарса қилмаймиз! Лайк босишдан, пост қилишдан, ора-сирада эсга тушганда дуо қилиб қўйишдан бошқасига ўтолмаймиз. Биз \"кўрганда кўз ёши\" қиламиз холос!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group