Translation is not possible.

Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб бундай деди: «Эй Муҳаммад ﷺ, хоҳлаганингизча яшанг, барибир бир кун вафот этасиз. Истаган кишингизни яхши кўринг, барибир бир куни ундан ажраласиз. Хоҳлаган нарсангизга амал қилинг, барибир ўша бажарган ишингизга мукофот (ёки жазо) оласиз. Билингки, мўминнинг шарафи кечасини (баъсини ибодат ила) бедор қилишидадир. Азизлиги эса, одамлардан (ҳеч нарса сўрамасдан) беҳожат бўлишидадир»». (Имом Байҳақий ривояти)

Send as a message
Share on my page
Share in the group