Translation is not possible.

Рус босқинчилари кириб келганда ҳам ғафлатда қолганмиз. Кейин жадидчи ва қадимчига бўлиниб олиб, мухториятимизни бой бердик. Миллатни таълим ва тарбиядан мосуво қилиб, энди мустақиллигимизни бериб қўймасак бўлгани.

Икки томонимизда оқ ва сариқ ғаним пайт пойлаб турганда, мусулмонлар иккига айрилиб бир-бири билан олишаётганда, қолган қисмимиз ғарбу шарққа тобе бўлиб, бу ёқда коррупцияга ботган ҳокимият, тўкинлик кўзини кўр қилган бойлар ва у ёқда эса мардикорликдан бошқага ярамайдиган ёшларимиз, ночор қуйи қатлам ва таназзулдаги таълим... Яна мустамлака бўйинтуруғига бўйин эгаётган манқуртлар...

Авлодлар бизни лаънатламаслиги учун ғафлат уйқусидан уйғонайлик. Ташқи хавф-хатарни ҳис қилайлик. Унга қарши чоралар кўрайлик. Мавзумиз, ғамимиз фақат шу бўлсин. Суҳбатимиз, мажлисимиз ва ишимиз уйғониш атрофида айлансин.

Ватанни бой берсак, дин ва тилни ҳам берамиз. Авлод ва зурриётимизни душманга тутқазамиз. Уларнинг дунё ва охиратини куйдирамиз. Мени энг даҳшатга солаётгани ҳам мана шу.

Сўзим охирида Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини қиламан:

"Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла". ("Иброҳим" сураси, 40-оят).

2021yil.

MubashshirAhmad

Send as a message
Share on my page
Share in the group